25 March 2018
22:45 - Депутат Қодир Жўраев: “Марказий Осиё + Афғонистон” форматига асос солинади. «Ҳаракат»: Ишни Афғонистонда ўзбек мактаблари очишдан бошлаш керак
ЎзАнинг хабарига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев Афғонистон бўйича Тошкент конференцияси матбуот марказида Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокамасига бағишлаб ўтказилган сессия йиғилишида қатнашибди, аммо Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларига доир ҳеч нарса демасдан, Тошкент конференцияси доирасида илк бор “Марказий Осиё + Афғонистон” форматига асос солинишини урғулабди.

Унинг айтишича, нуфузли Тошкент халқаро конференцияси қўшни Афғонистонни жаҳон ҳамжамияти ва Марказий Осиёда юз бераётган фаол жараёнларга кенг жалб қилиши кутилмоқда. Шу мақсадда анжуман арафасида минтақавий ҳамкорликнинг янги шакли сифатида “Марказий Осиё + Афғонистон” (C5+1) биринчи йиғилиши бўлиб ўтади. Мазкур формат Афғонистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва инфратузилма алоқалари тизимининг муваффақиятли интеграцияси, минтақавий миқёсдаги аниқ лойиҳа ва дастурларнинг самарали амалга оширилишига хизмат қилади.

Бу хабар мақтовга арзийди, дейди "Ҳаракат" мухбири. Аммо, Қодир Жўраев Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик ҳақида ҳеч нарса демагани - бўладиган йиғилиш навбатдаги масхарабозлик эмасми, деган савол уйғотади. Шундай экан, биз давлат раҳбарларини тинч қўймаслигимиз ва улар Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги маданий-гуманитар ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш устида ишлашга мажбур қилишимиз керак.

Билмаганлар учун билдириш керакки, Афғонистонда турли маълумотларга қараганда 5-7 миллион ЎЗБЕК бор, аммо БИРОНТА ЎЗБЕК МАКТАБИ ёки СИНФИ ЙЎҚ. Ўзбекистоннинг тожик аслли собиқ ҳаромий президенти Ислом Карим Афғонистонга бир янги мактаб қуриб берган, аммо у ерда ҳам тожикча дарс берилади, ўзбеклар ва ўзбек тили билан ҳеч кимнинг иши йўқ.

Демак, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг ҳозирги президенти Шавкат Мирзиё - Ўзбекистон, биринчи навбатда, ўзбеклар мамлакати эканлигини унутмаслиги ва Афғонистон ҳукуматидан у ерда ўзбек мактаблари очишни сўраши, керак бўлса, талаб қилиши керак. Акс ҳолда, Ўзбекистондаги ўзбеклар майдонларга чиқиб Шавкат Мирзиёдан айнан шу йўналишда ҳам иш олиб боришни талаб қилишлари керак. Бошқа йўл йўқ. Ўзбеклар бунга тайёрми?