25 March 2018
07:16 - Бечора Ўзбекистон: Аввалги вазир ва элчи, ҳозирги Сенатор Содиқ Сафоев шундай эди, шундайлигича қолади

Ҳурматли ўқувчиларимиз, бизни “шундай” сўзи остида “аҳмоқ” сўзини яширишда айбламанг. Чунки, уларнинг фарқи йўқ. Нима бўлса ҳам, биз хабар сарлавҳасидаги “шундай” сўзига содиқ қоламиз. Чунки, хабаримизнингн бош қаҳрамони - “Содиқ”дир.

Ўзбекистоннинг қўғирчоқ ахборот воситалари хабар қилишича, Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев 27 март куни бўладиган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясининг матбуот марказида кеча шундай алжирабди, эй, кечирасиз, лоф отибди: “Турли минтақалардан Афғонистонга қурол-яроғ етказиб бериш бўйича барча таъминот бажарилмоқда. Бироқ қўшни афғон диёрида дипломатия ва сиёсий саъй-ҳаракатлар борасида тақчилликлар бор. Бугун Афғонистонда юз бераётган нотинчликларнинг асосий сабаби ҳам шунда.”

Қаранг, Афғонистонда урушаётганларнинг қўлида керагича қурол-яроғ бор, аммо дипломатик ва сиёсий саъй-ҳаракатлар етарсиз эмиш. Эй. Содиқвой, эй, кечирасиз, жаноб Сенатор Содиқ Сафоев, Ал-Қоида. Толибон, ИШИД ва шунга ўхшаш исломчи террорист ташкилотларнинг мақсади – ҳамма мусулмон давлатларини қандайдир ҳаромий конституциялар билан эмас, Қуръон ва Шариат қонунлари билан яшайдиганларнинг исломий давлатларига айлантиришдир. Сиз улар билан дипломатик ва сиёсий саъй ҳаракатлар асосида, масалан, ҳафтанинг 3 куни Шариат бўйича, 3 куни Конституция бўйича, 1 кун эса ҳеч қандай қонунларсиз яшаш ҳақида келишишга чақирмоқчимисиз.

Сиз, наҳотки, ислом терроризмининг илдизлари Қуръоннинг ўрта асрлардан ҳам аввал қилинган хато тафсиридан келиб чиқувчи хато тушунчалардан эканлигини, бу хато тушунчалар ҳозир Ислом дини тарафидан тан олинганини билмайсиз? Шармандалик-ку!

Шундай экан, ислом терроризмини тўхтатишнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир. Акс ҳолда, ислом терроримини йўқ қилиб бўлмайди.

Кўринг, Ўзбекистон Сенати раисининг ўринбосари шундай оддий нарсаларни ҳам тушунмайди, нима ҳам қилардик, у - “шундай” одам. Бундан ҳам қизиғи, у аввал ҳам “шундай” эди. Бунга исбот истайсизми? Мараҳамат эшитинг.

Ҳозир мажбуран АҚШда яшаётган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат “Ҳаракат” журналида эълон қилинган хотираларидан бирида қуйидаги воқеани тилга олади.

2001 йили ўз исмини айтишни истамаган бир ўзбек менга телефон қилиб, АҚШ ҳукуматига маслаҳатлар бериш билан ҳам шуғулланадиган машҳур Атлантик Кенгаш номли ташкилотнинг фалон куни бўладиган йиғилишида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Содиқ Сафоев ҳам нутқ сўзлашини айтди ва “Сўз ўша ерга борсангиз яхши бўларди” деди. Менинг “Нима учун у ерга мен боришим кераклигини гапирмоқдасиз?” саволимга жавоб шундай бўлди: “Сиз ҳамма нарсани қотиришингизни биламаан. Илтимос боринг.”

Бордим, дейди Абдураҳим Пўлат, ва элчимизнинг валдирашларидан ҳайрон қолдим. Унинг сал кам ҳар бир гапи ва фикри устида кулса бўларди, аммо мен биттасини танладим. Мана унинг ўша фикри: “Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин улуғларнинг улуғи Ислом Карим раҳбарлигида ҳақиқий демократик ва бозор иқтисодига асосланган давлатга айланди. Ҳозир бизда маҳсулотларнинг 80 фоизи давлат корхоналарида эмас, хусусий корхоналарда ишлаб чиқарилади. Мана, коммунистик системадан қутилдик ҳисоб”.

У нутқини тамомлагач, мен қисқа нутқ деса бўладиган савол бердим: “СССР замонда ҳам, ҳозир ҳам, Ўзбекистонда асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштирилади. Аввал уларнинг асосий қисми гўёки хусусий сектор ҳисобланадиган колхозларда етиштириларди. Ҳозир колхозлар “жамоа хўжаликларига” бўлиб ташланган. Бу хусусий корхона ёки ширкат деса бўладиган “жамоа хўжаликлари” давлат буюрган маҳсулотларни, асосан пахтани етиштирадилар ва уни давлат айтган нархда давлатга топширадилар. “Жамоа хўжалиги” атамасидаги арабча “жамоа” сўзи “колхоз”, яъни “коллектив хўжалик” атамасидаги лотинча “коллектив” сўзининг айнан ўзидир. Демак, Ўзбекистонда ҳеч нарса, ҳатто корхоналарнинг номи ва табиати ҳам ўзгармаган, бунинг устига демократия ҳам йўқлигини бу залдагиларнинг ҳаммаси билади. Демак, бизда ҳали ҳам Совет типидаги диктатура давом этмаяптими?”

Бу саволимдан залдагилар хахолашиб кулдилар демайман, амма ҳамма ҳингиллашга бошлаганини кўрдим. Содиқ Сафоевнинг жавоби ҳам ҳеч кимни ҳингиллашдан тўхтаолмади. Тўғри-да, Ўзбекистондаги аҳволини тўла ва тўғри ёритиш билан бирга, “колхоз” ва “жамоа хўжаликлари” атамаларини чиройли солиштиришларим элчимизнинг шармандасини чиқариб бўлганди. Тушундимки, менга телефон қилган одамнинг мақсади ҳам шу бўлган. Аминманки, у одам – Содиқ Сафоевни ёмон кўрадиган элчихона ходими бўлган.

Яна аминманки, у бу йиғилишдаги сўзларимни ва залдагиларнинг хиринглашларини видеога ёки аудиога ёзиб олган ва аноним равишда Тошкентга жўнатган. Қисқа вақтдан кейин Ислом Карим шармандаси чиққан элси Содиқ Сафоевни Тошкентга чақириб олди, ўрнига бошқа элчи жўнатди.

Хуллас, кеча ва 17 йил аввал бўлган 2 воқеадан кўриб турибсизки, Содиқ Сафоев “шундай” эди, “шундай”лигича қолибди.

Нима ҳам дердик, эй, бечора Ўзбекистон. Бошқачароқ айтсак:

Қашшоқлар бўстони, эй, гўзал зиндон,
Тўҳамбалар тўла, бечора Ўзбекистон!

ТЎҲАМБА сўзини ЎЗБЕК тилига биз киритдик. ТЎҲАМБА - ҲЕЧ НАРСАГА ҚАТЪИЙ ЭЪТИҚОДИ БЎЛМАГАН, НАЗАРИ ПАСТ, ЗИҚНА, ЖАМИЯТ ВА МИЛЛАТ ОЛДИДА МАЪСУЛИЯТ СЕЗМАЙДИГАН, ДУНЁ ҚАРАШИ ЎТА ЧЕКЛАНГАН ОДАМДИР.

Расмда- кўзойнаксиз лоф отаётган Содиқ Сафо (Сафоев эмас). “Колхоз” ва “Жамоа хўжалиги” атамаларининг фарқига бормаган бу Сенатор - “Сафоев” билан “Сафо”нинг фарқига борармикан?