24 March 2018
03:24 - АҚШ Давлат Котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон Тошкентга келмоқда, у Ислом динини биладими?

АҚШ Давлат Департаментининг “Ҳаракат” адресига ҳам келадиган кундалик хабар дайжестида айтилишича, Давлат Котибининг сиёсий масалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон 25-27 март кунлари Тошкент сафарида бўлади. У Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ва Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил билан учрашишдан ташқари 27 март куни бўладиган Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этадиган АҚШ делегациясига раҳбарлик қилади.

Ўзбекистон ҳукумати мезбонлик қилаётган бу конференцияда 21 давлатдан делегациялар келиши, 28 февраль куни Қобулда ўтказилган шундай конференцияда қўлга киритилган ютуқлар асосида Афғонистондаги муаммолар тинч йўл билан ҳал этилишига ёрдам бериш муҳокама қилиниши ҳам ўта қисқа дайжестда тилга олинади.

Тахмин қилиш мумкинки, Томас Шеннон Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ва яна бир қатор делегацияларнинг раҳбарлари билан алоҳида учрашса керак.

Ҳамма тушунадики, бу бўладиган конференцияда гап Афғонистонда Толибон ва бошқа террористик гуруҳлар билан кетаётган урушни тинч йўллар билан тўхтатиш ҳақида боради.

Маълумки, Толибон, ИШИД, Ал-Қоида ва бошқа кўплаб исломий гуруҳларнинг мақсади - ҳамма давлатларни исломий қилиш, бу давлатларни Халифаликга бирлаштириш ва мусулмонлар қандайдир конституциялар эмас, Шариат қонунлари бўйича яшашларига эришишдир. Уларнинг бу мақсадлари Қуръонни 8-чи асрда қилинган хато тафсиридан келиб чиқувчи, аммо ҳозир Ислом дини тарафидан қабул қилинган хато тушунчаларга асосланган.

Хўш, бундай гуруҳлар билан нима ҳақида келишиш мумкин? Масалан, Афғонистонда ҳафтанинг уч куни Шариат бўйича, уч куни дунёвий Конституция бўйича, 1 кун ҳеч қанда қонунларсиз яшаш ҳақидами?

Бу ва бу каби саволлар устида жидиий ўйлаган одам тушунадики, Толибон каби гуруҳлар билан келишиш мумкин эмас.Уларни куч билан енгиш мумкин, аммо Ислом динидаги хато тушунчалар ҳали ҳаётда экан, эскиларига ўхшаш янги гуруҳлар ўртага чиқаверади.

Демак, ислом терроризмини енгишнинг ягона йўла – Ислом динида фундамента ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир. Айнан ўшанда янги авлод мусулмонларининг ақлига Қуръоннинг янги, ҳақиқий тафсири жойлашади, Ислом динининг хато тушунчалари эмас.

Минг афсуски, Ғарбнинг сиёсатчилари ва ҳатто журналистлари бундай нарсаларни мутлақо билишмайди, тушунишмайди ва айнан улар “дин эркинлиги” шиори остида ислом терроризмининг илдизларни озиқлантиришмоқда. Толибон ва ИШИДни айнан улар озиқлантирдилар. Улар Мисрда “Мусулмон қардошлар"ни шундай озиқлантириб, Миср ҳукуматидан бу ташкилотга йўл беришни талаб қилавериб, мақсадларига ҳам эришиш остонасига келиб қолганларида, Миср ҳарбийлари янгидан ҳокимиятни қўлга олиб, “Мусулмон қардошлар"ни тақиқладилар.

Ғарб сиёсатчилари ва журналистларининг кўп масалаларда соддалиги Ўзбекистон мисолида ҳам кўриниб турибди. Ҳокимиятни ҳамма қонунларни бузиб қўлга олволган Шавкат Мириё “Мен Ўзбекистонда муҳим ижобий ўзгаришлар қиламан” деб тахтини мустаҳкамлаб олмагунча Ғарбни алдаб юрмоқчи. Аммо, бундай алдаш билан узоққа бориб бўлмайди.