23 March 2018
22:50 - АҚШ долларининг қиймати пасайиб, сўмники ортмоқда. Сабаб нима?

Ўзбекистон Марказий Банки 24 мартдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 8118 сўму 7 тийинга тенг, яъни жорий ҳафтадаги курсидан 21.99 сўмга арзонлади. 1 евро 10037,18 сўмга тенг (7 сўмга қимматлайди).

Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан реал қийматларини акс эттирувчи “қора бозор”да эса АҚШ доллари 8120 сўмдан сотиб олинмоқда. Ҳолбуки, бу миқдор икки кун аввал 8150 сўм эди.

Агар бу - сўм курсида ҳақиқий тенденция бўлса, хурсанд бўлиш керак. Аммо, унутмайликки, ҳатто АҚШда ҳам фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи бўлгaн Dow Jones индекси зиг-загли ўзгариб туради. Аммо, асосий тенденция – унинг ортиб боришидир. Шунга ўхшаб, сўм ҳам зиг-заг билан асосан тушиб бораётган бўлишининг эҳтимоллиги катта. Кўрамиз, кузатамиз.