23 March 2018
21:43 - Ўзбекистонда фоҳишахонага борган шахслар жазоланади. Яшасин Шакат Мирзиёми?

Қабул қилинаётган қонун лойиҳасига кўра, мамлакатда фоҳишахонага жинсий эҳтиёжини қондириш учун борган шахс ҳам жазога тортилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлари муҳокамаси порталига жойлаштирилган қонун лойиҳасида шундай чора назарда тутилган.

Лойиҳа қабул қилинса, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 191(1)-моддаси ўзгартирилиб, фоҳишахонага жинсий эҳтиёжини қондириш мақсадида борган киши минимал маошнинг 1 бараварида (172 250 сўм ёки 21 АҚШ доллари) жаримага тортилиши мумкин.Қонун лойиҳаси 2 апрелга қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлиб, шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Сенати томонидан кўриб чиқилади. Мазкур Кодекснинг 190-моддасига кўра, фоҳишалик билан шуғулланган кишига нисбатан ҳам жазо тайинланиши кўзда тутилган.

Ҳеч шубҳа йўқки, бундай қонун янги президент Шавкат Мирзиёнинг буйруғи билан тайёрланмоқда. У киши фоҳишахоналарга бориш яхши эмаслигини тушунадиган даражага чиққан экан, нега Ўзбекистоннинг аянчли аҳволи сабабларини тушунолмайди? Ҳеч шубҳасиз, уни ўқитиш, Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш кераклиги ҳақида дарс бериш керак.