22 March 2018
22:51 - Тошкентни титратган прокурор ҳибсга олинди, аммо демократия йўқ мамлакатда халқни шилиш давом этаверади

Ўзбекистон Бош прокуратураси бугун Тошкент шаҳар прокурорининг коррупция ва иқтисодий жиноятлар бўйича собиқ ўринбосари Мирағлам Мирзани оила аъзолари билан биргаликда ҳибсга олинганини маълум қилди. Маълум бўлишича, у асосан адвкотлик қилувчи хотини ва ўғли орқали кўпчиликдан йирик миқдорда поралар олиб келган. “Бош прокуратура томонидан Р.Қодировга нисбатан ўтказилаётган жиноят иши тергови доирасида Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.А.Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи М.Х.Мирзаева, ўғли А.М.Мирзаев иштирокида жуда кўп миқдорда пора олиш, бошқа мансабдорлик жиноятларини содир этганлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда” дейилади Бош прокуратура хабарида.

Ҳолбуки, Бош прокуратура бир ой аввал оммаий ахборот воситаларининг ушбу шахсларнинг ҳибсга олиниб, терговга жалб қилингани ҳақидаги хабарларни рад қилганди.

Агарда Мирағлам Мирза ва унинг оила аъзолари шундай жиноятлар қилган бўлсалар, улар жазоланиши керак, дейди мухбиримиз. Аммо, унинг ўрнига келганлар ҳам шундай жиноятларни давом эттираверадилар. Уларни тўхтатишнинг ягона йўли – жамиятни демократиялаштиришдир. Ваҳолангки, ҳозир Ўзбекистонимиз демократия даражаси билан жаҳон мамлакатлари рўйхатида охиридан 2-чи ўринда туради. Яъни, Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё яратган КАТТА ЗИНДОНда яшаймиз.