22 March 2018
02:03 - АҚШда навбатдаги жанжал: Дональд Трамп Владимир Путинни яна президентликка сайлангани билан дўстона табриклабди

Дональд Трамп президентлик сайлови пойгасига кирган кунлариёқ, президент бўлитб сайланса Путин билан яхши алоқалар ўрнатиш ва Рассия билан у Қримни босиб олгандан кейин ўта ёмонлашган АҚШ-Россия алоқаларини яхшилаш ниятини билдирган эди. У асосий оммавий ахборот воситалари ва сиёсий элитанинг танқиди остида қолгач, гапларини бироз юмшатишга мажбур бўлган эди. Ўшанада “Ҳаракат” шундай башорат қилганди: “АҚШ демократик давлат, у ерда Конгресснинг, оммавий ахборот қоситаларининг, жамоат ташкилотларининг каттгина роли бор, президент улар билан ҳисоблашмасдан ҳеч нарса қилолмайди. Шу сабабли, Дональд Трамп истаса ҳам, Путин ва Россия хусусида берган ваъдаларини бажаролмайди.”

Кейин айнан шундай бўлди. Дональд Трамп Россия ва Путин билан муносабатларни Барак Обама замонидан ҳам кескинроқ қилишга мажбур бўлди. Россига қарши санкициялар тўхтовсиз
oрттирилди ва орттирилмоқда. Икки президент бир-иккита халқаро тадбирлар доирасида қисқача суҳбат қилишган бўлса ҳам, расмий учрашув ўтказолмадилар.

Аммо, кеча Оқ Уйдаги номаълум манба Трамп Путинга телефон қилиб, уни презедентлик сайловдаги ғалабаси билан дўстона табриклагани, алоқаларни яхшилаш ва у билан учрашиш ҳақида яна гаплашгани ҳақида хабар тарқатиб юборди. АҚШ бўйлаб жанжал бошланди.

Жанжал узоққа бормайди, Доналд Трамп босим остида яна орқага чекинади, аммо АҚШда унга ишонч даражаси янада тушади.

Бошқа тарафдан, АҚШда унга қарши бўлганлар ҳам ҳеч нарса қилолмаётганларини айтиш керак. Парламентнинг каттагина қисми, ҳамма обрўли оммавий ахборот воситалари Россия АҚШдаги президентлик сайловга аралашгани ва Трамп ғалаба қозонишига ёрдам берганини иддаолар қилиб, катта текширувлар ўтказдилар, аммо ҳалигача биронта натижага эришолмадилар.