19 March 2018
20:06 - Бечора Шавкат Мирзиё “Бирлик” Партиясига ўзича жавоб бериб, Ўзбекистонда Томорқа Вазирлиги ташкил қилмоқчи

Кеча Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, жойларда анъанавий мажлисбозликларини давом эттираётган Шавкат Мирзиё Ўзбекистон Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлиги - Томорқа Вазирлигига айлантирилишини эълон қилди. “Нима учун мен майда нарсаларгаям эътибор қаратяпман. Битта нарсаларни билинглар, агар биз одамларга иш топиб бера олмасак, ҳеч ким бизга ишонмайди. Мен бугун томорқа масаласида барча гапни тушунтирдим. Агар томорқани ақл билан қилсак, бир йилнинг ўзида 29 минг киши иш билан таъминланади” деди Шавкат Мирзиё.

“Кечирасизлару, одамларни меҳнатдан йироқ қилиб қўйдик. Ўзининг ҳовлисида меҳнат қилмаслик Ўзбекистон шароитига тўғри келмайди. Жомга борганимиздаям кўрдик, катта қишлоқда яшаб, картошкани, сутни бозордан оляпти. 8 сотих ери бор одам. Бу нима тирикчилик? Бу қанақа иқтисод? Бунга қайси давлат чидайди? Кимни боқиб бўлади бунақада? Энди ҳар бир ҳокимликнинг 4 раҳбари, ҳоким, ички ишлар бошлиғи, прокурор, солиқчи, ўринбосарлар уйма-уй юради, фақат биринчи ўринбосарлар идорада ўтирса бўлади. Прокурор прокуратурага кирмайди, туманда ётади. Йўқса, ишдан олиб ташлайман. Қўчқоров шу ерда қолади (Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров), ҳаммасини тушунтириб беради, томорқа нималиги, ким нима иш қилиши кераклигини” деб гапини давом эттирди президент.

Шавкат Мирзиё бу борада Белорусь тажрибасини мисол келтириб, бу ержимнинг ривожланиш моделини ибрат қилиб кўрсатди.

Қўпол бўмаслик учунгина “бечора” сифати билан тилга олинаётган Шавкат Мирзиё ростдан ҳем бечора. Чунки, у “Бирлик” Партияси тўхтовсиз айтаётган “коcметик ўзгаришлар билан олға кетиб бўлмайди, ватанимиз ва халқимизни фундаментал сиёсий ва иқтисодий илоҳотлар билангина ҳозирги аянчли аҳволдан олиб чиқиш мумкин, Ўзбекистонни демократиялаштириш ва тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш, ўзбек инвесторлар синфи яратилишига имкон бериш керак” деган сўзларини эътиборга олиш ниятида эмаслигини кўрсатиш мақсадида навбатдаги масхарабозликдан қолишмайдиган косметик ўзгаришлар билан чекланмоқда.

Ўзбекистонимиз инсон эркинликлари бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида охиридан иккинчи ўринда туради. Яъни, Ўзбекистон – Катта Зиндондир. Бунинг устига қашшоқлар зиндонимиз. Чунки, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи ҳисобланадиган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича ривожланган давлатлардан 30-50 баравар орқада эканлигимизни қўйиб туринг, қўшниларимиз Туркманистон ва Қозоғистондан 8-10 баравар орқадамиз. Аҳолининг ўртача ойлиги ҳам шу аҳволда Ўзбекистонда ўртача ойлик қозоқлардан 8-10 баравар кам. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладилар. Бу аҳволдан чиқиш учун Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш ШАРТ,

“Бирлик”нинг дунё тажрибасига асосланиб қилаётган тўғри таклифларини Шавқает Мирзиё қабул қилмаса, халқ майдонларга чиқиб, президентни ватан ва халқнинг муаммолари устида ишлашга чақиришга мажбур бўлади.