18 March 2018
23:31 - Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас: Россияда президентлик сайловларида Влдадимир Путин ғалаба қозонди

Ҳозиргина Россиянинг энг ғарбидаги сайлов участкалари ҳам бекилди, шу билан, бугун бу мамлакатда ўтказилаётган президентлик сайловлари битди. Энди Марказий Сайлов Комиссияси тарафидан сайлов натижалари эълон қилинишини кутиш керак. Аммо, унутмайликии, бутун дунёда ҳеч ким бу сайловларни ҳақиқий сайловлар деб ҳисоблаётгани йўқ. Путиннинг тўла диктатураси ўртатилган Россияда Путиннинг ўзи қайтадан президент бўлиб сайлаши шубҳасиз эканлигини “Ҳаракат” ҳам аллақачон башорат қилиб бўлган ва сайловолди кампаниясини кузатмаган ҳам эди.

Сайловлар тамом бўлиши биланоқ, экзит-полл, яъни сайлов участкасидан овоз бериб чиқаётганлардаy кимга овоз берганини ўрганиш учун ўтказилган сўравномаларнинг натижалари эълон қилинди. Уларга кўра, Владимир Путинга 76,3% сайловчи овоз берган. Коммунистларнинг номзоди Павел Грудинин - 11,9%, Совет замонидан ҳаммага маълум бўлган масхарабоз Владимир Жириновский - 6%, янги масхарабоз Ксения Собчак - 2%, бир маҳаллар машҳур бўлган “Яблоко” Партиясининг номзоди Григорий Явлинский - 1% овоз олган. Қолган 3 номзод 1 фоиздан ҳам кам овоз олибди.