17 March 2018
01:06 - Президент Фарғона университетига янги ректор тайинлади, аммо у нима қилолади?
Президент Шавкат Мирзиёнинг кечаги фармони билан профессор Равшанжон Мақсуд Фарғона Давлат Университетининг ректори лавозимига тайинланди. 9 факультет, бир неча бўлим ва кафедраларга эга бўлган Фарғона Давлат Университети Ўзбекистон президентининг 1991 йил 1 мартдаги қарорига мувофиқ, Фарғона Давлат Педагогика Институти негизида ташкил этилганди.

1930 йилда ташкил топган Фарғона Давлат Педагогика Институти дастлаб Фарғона олий педагогика институти деб аталганини кўпчлик билмаса ҳам керак.

Аммо, биз учун муҳим бўлгани, бу Университет замонавий талаблар доирасида замонавий мутахассислар етиштириш вазифасини тўла бажаришидир. Тўғри, ҳозир ҳокимиятда бўлган тожиклар режими Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатини аянчли ва ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун ҳеч нарса қилмаётган экан, бу режимнинг раҳбари тайинлаган янги ректор бирон нарса қилишига ишониш қийин.

Ўзбекистонида фундаментал ислоҳотлар лозим. Ҳамма нарса миллат сифатини ҳам йўқотган ўзбекларни қайтадан миллат қилиш ва мавжуд режимни алмаштиришдан бошланиши керак.

Энг қизиғи, мавжуд рекжимнинг қўғирчоғи бўлган ахборот восталарининг биронтасида янги ректорнинг расми берилмади. Ҳамма ерда биз ҳам қўйган расм турибди.