15 February 2018
15:29 - Шавкат Мирзиё мактабгача таълим, профессор Мурод Муҳаммедов олий таълим тузумини яхшиламоқчи, мамлакатда фундаментал ислоҳотларни ким қилади?

ЎзА кеча тарқатган 3 хабарни бир мавзуда бирлаштирдик. ЎзАнинг хабарлари Шавкат Мирзиё олиб бораётган косметик ўзгартиришлар ҳақида, биз уларни умумий мавзуга – бу косметик ўзгартиришлардан фойда камлиги ёки йўқлиги, Ўзбекистон фундаментал, инқилобий ислоҳотларга, авваламбор сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга муҳтож эканлиги ҳақидага мавзуга бирлаштирдик.

ЎзАнинг биринчи хабари Шавкат Мирзиё раислигида 14 февраль куни мактабгача таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида.

Йиғилишда бу соҳадаги камчиликлар муҳокама қилинибди, уларни тузатиш ва мавжуд тизимни ривожлантириш бўйича асосан Шавкат Мирзиёнинг фикр ва маслаҳатлари тингланибди. Нима, Шавкат Мирзиё қишлоқларга чиқиб ва ўзини Никита Хрушчев каби қишлоқ хўжалиги бўйича бош мутахассиc ҳисоблаб, тутзорларни кенгайтириш, аччиқ гаримдорилар экаишни таклиф қилганди, энди у мактабгача таълим тизими бўйича ҳам ўзини бош мутахассис қилиб кўрсатмоқчими? Яъни, у иккинчи худоми?

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, Шавкат Мирзиё ҳаромий отаси Ислом Каримнинг изидан бориб, ҳаммани алдаш билан шуғулланмоқда. Ғарб автомобиллар яратди, биз уларни олдик, Ғарб радио ва телевидение яратди, биз уни олдик, компютерлар, кейин селфон ва Интернет яратди, биз уларни олдик. Ғарб тез юрар поезлар яратди, биз уларни олдик. Ғарб ажойиб ва самарали ишлайдиган мактабгача таълим тизимини яратиб бўлди.

Шавкат ака, бу соҳадаги одамларингиз, жумладан, қизингиз жуда ақлсиз бўлса, уларга Ғарбнинг таржрибасига асосланиб ўзимиздаги мактабгача таълим тузумини ривожлантириш тўғрисида буйруқ беринг, тамом вассалом. Сиз эмас, Бош вазир, Олий Мажлис, сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари ишлар қандай кетаётганини ўзлари назорат қиладилар, ишлар ёмон кетаётган бўлса, қизингизни лавозимидан отиш кераклиги ҳақида бонг урадилар, қизингизни лавозимидан улоқтирасиз, айнан ўзбеклар ичидан ақллироғини топиб, унинг ўрнига тайинлайсиз, тамом вассалом.

ЎзАнинг иккинчи хабари Мурод Муҳаммедов исмли иқтисод фанлари докторининг “Истеъдодли ёшларимиз қобилиятини рўёбга чиқаришга йўл бермаётган таълим тизимидан қониқмайман” номли мақоласидан иборат. У ўз қониқмаслигини айтиш билан бирга, аҳволни тузатиш учун оддий вадирашдан иборат таклифлар киритибди. Эй, аҳмоқ Мурод Муҳаммедов, Ўзбекистонда сен қониқадиган биронта соҳа борми ўзи? Ўзбекистон инсон эркинликлари бўйича жаҳона давлатлари рўйхатида охиридан 2-чи ўринда туришини биласанми? Ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, ривожланган Ғарб давлатларидан 30-50 баравар орқада экнлигимизни қўйиб тур, ҳатто қўшниларимиз Қозоғистон ва Туркманистондан сал кам 10 баравар орқадалигимизни биласанми? Буни сабабли - таълим тизимидаги камчиликларми? Йўқ, сабаб – бизда демократия йўқлиги, майда-чуйда тадбиркорликка йўл берилганини ҳисобга олмасак, Ўзбекистон коммунистлардан қолган маъмурий буйруқбозлик тузумида яшаётганидир, бизда ҳақиқий бозор иқтисодиёти йўқлигидир. Ҳатто Хитой ҳам тўла бозор иқтисодиётига ўтиб, гуркираб кетганини биласанми, сохта фан доктори? Санга ўхшаган аҳмон фан докторлари буларни тушунмасдан таълим тизимини қониқарли қиладими?

ЎзАнинг учинчи, ўта қисқа хабари Шавкат Мирзиё ўтган йили Нью-Йоркка БМТ Бош Ассамблеясида қатнашиш учун борганда, ўзи билан учрашган 18 та аҳмоқ ўзбекистонликдан биттаси бўлган Асқарали Каримовнинг “Мен учун бу учрашув ҳаётимдаги тарихий бурилиш бўлди. Президентимиз билан самимий суҳбатдан сўнг Ватанимга қайтишга қатъий ахт қилдим. Ҳозир қайтиш тараддудидаман” деган сўзлари ҳақида. Қаранг, бу аҳмоқ ҳам фан доктори экан. Эй, аҳмоқ Асқарали Каримов! АҚШдек давлатда яшар экансан, бу давлат жаннатсимон эканлигининг асосий сабаби, бу ерда демократия ва бозор иқтисодиёти ишлаётгани эканлигини ҳали ҳам тушунмадингми? Тушунган бўлсанг, нимага учрашув пайтида буни Шавкат Мирзиёга ҳам тушунтирмадинг, унинг бу масалага муносабатини ўрганмадинг? Нима сабабдан бу учрашув ҳаётингда бурилиш ясади? У киши сенга Ўзбекистонда ўта ёғли иш таклиф қилдими? Ўзбекистонга оддий фан доктори сифатидан қайтиб борсанг, оладиган маошинг қозоқ дворниклариникидан кам бўлишини биласанми?

Сан ҳам, Мурод Муҳаммедов ҳам, санларни сансираётганимиздан хафа бўлмаларинг, санлар билан Шавкат Мирзиё ҳам сансираб гапиришига шубҳамиз йўқ. Биз улуғ президентга тақлид қилмоқдамиз, холос.

Энди, бу уч хабар асосида, уларни умумий мавзу атрофида бирлаштириб Шавкат Мирзиёга мурожат қиламиз, Эшит, эй Шавкат, э кечирасиз янглишиб Сизга тақлид қилишни давом эттирворибмиз.... Эшитинг қуйидагиларни, ҳурматли жаноб Шавкат Мирзиё!

Ўзбекистон ҳозир катта зиндон, бунинг устига қашшоқ зиндондир. Зиндондаги ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладилар. Сизнинг вазифангиз – ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиб, бу ғариб аҳволдан чиқиш устида иш бошлашдир. Биринчидан, ҳақиқий сайловлар билан президент ва Олий Мажлисни қайтадан сайлаш, бу масалаларни ҳаммадан яхши биладиган, мамлакатимизнинг аҳволига, яъни касаллигига йиллар аввал тўғри диагноз қўйиб бўлган “Бирлик” Партиясини сиёсий саҳнага қайтаришдир. Айни замонда оммавий ахборот воситаларини Лубянканинг топршириғи ва ёрдами билан ҳаромий Ислом Карим Ўзбекистонда яратиб кетган тожиклар режимидан мустақил қилишдир. Ўзбек тилида жаҳон бўйича ягона бўлган ҳақиқий хабар агентлиги – “Ҳаракат”га йўл беришдир. Мамлакатни тўла бозор иқтисодиётига ўтказишдир. Бошқа йўлингиз йўқ. Бу йўлни танламасангиз, Сизнинг ЯГОНА мақсадингиз ҳамма ерга ўзингизга содиқ одамларни тайинлаб олиш ва Ислом Карим каби ҳеч нарса қилмасдан ўлгунча диктатор бўлиб қолиш эканлиги очиқча кўринган бўлади. Тўғрисини айтса, ҳозироқ кўриниб қолмоқда.