15 February 2018
11:42 - Юсуф Жума: Маддоҳларга

Подшоҳсиз деб ялайсиз,
Толмас тилингиз толсин.
Худосиз деб ялайсиз,
Хотинига ҳам қолсин.

Тил - бошдан оёғингиз,
Чоғ бўлмас димоғингиз,
Тождор арғумоғисиз,
Хотинига ҳам қолсин.

Четдагилар ҳам ялар,
Юртдагилар ҳам ялар.
Отдагилар ҳам ялар,
Хотинига ҳам қолсин.

Ялар Ялавочзода,
Миллатни сотган лода.
Наф бўлса ютар хода
Хотинига ҳам қолсин.

Жасоратли дер бири,
Шундоқ яларди пири.
Ноэрларнинг ноэри
Хотинига ҳам қолсин.

Озодлик ҳам шу сафда,
ББC шу шарафда.
"Соҳибқирон" тарафда
Хотинига ҳам қолсин.

Қадалар эмиш уруғ
Ҳақ билар унами йўқ.
Нечун бунчалик қуллуқ
Хотинига ҳам қолсин.

Ер усти - ҳаётга дом,
Ер ости бўлар тамом -
Ўрисга, Чинга инъом,
Хотинига ҳам қолсин.

Юсуфда узун қалам,
Яланг, енг - бўлмайди кам.
Подшоҳга бўлсин ёрдам,
Хотинига ҳам қолсин.

14. 02. 2018