14 February 2018
14:40 - Юсуф Жума: Фахрнома
Қозоғистон Президенти Назарбоев Ядро қуролини Россия топширганидан бошқалар сабоқ олишини истади

Ўрисга топширдик ядромизни биз -
Ёғийга топширдик қуролимизни.
Ёғийга топширдик дунёмизни биз
Ёғийга топширдик камолимизни.

Ёвимиз измида еру сувимиз,
Ота туронимиз, ихтиёримиз.
Буюр пойингдамиз, эски ёвимиз,
Сенинг остонангда номус - оримиз!

Жаҳон биздан ўрнак олмаса - тубан,
Душманга юкиниш - нақадар шараф.
Eри - кўки билан ядроси билан
Россияга топшир АҚШни, Трамп!

Эски дўстлар билан йўл юр оқилдек,
Эски ёвга ишонч - сотқинлик, гўллик -
Кремлга қуллуқ, Ўрисга қуллуқ -
Яшасин қарамлик, яшасин қуллик!

11. 02. 2018