13 February 2018
21:49 - Бухоро яҳудийлари лидери ЎЗбекистон Ташқи Ишлар Вазири билан учрашди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил мамлакатимизга ташриф буюрган Бухоро Яҳудийларининг Бутунжаҳон Конгресси президенти, таниқли тадбиркор ва жамоат арбоби Лев Леваев (расмда) бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Делегация таркибида АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси раиси Борис Кандов, Россия Бухоро яҳудийлари конгресси раиси Яков Левиевлар бор.

Ташқи Ишлар Вазирлигида бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон ва Бухоро Яҳудийларининг Бутунжаҳон Конгресси ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.