01 February 2018
22:45 - Бу ҳали ҳолва: Немис миллатчилари шаҳрда заҳарли кимёвий моддалар тўла шишалар тарқатдилар, мақсад – муҳожирларни қўрқитиш

Немисларнинг машҳул Spiegel журналигининг Интернетдаги сайтида айтилишича, ГФР Миллий-Демократик Партиясининг 6 аъзоси ёки тарафдори Котбус шаҳрининг марказида варақа ва ҳарбийлар ишлатадиан заҳарли кимёвий модда (хлорбензальмалонодинитрил) тўла шишалар тарқатишибди. Варақалар муҳожирларга қарши ёзилган экан. Полиция ёши 17-32 орасида бўлган эркакаларни ушлабди, варақа ва шишаларни мусодара қилибди, ушлангаларга қариши тергов бошлабди. Варақадан тушунса бўладики, миллатчиларнинг мақсади муҳожирларга қўрқитув сигнали бериш бўлган. Хабарда айтилишича, бу шаҳарда аввалдан чет эллик қочқинларга агрессив муносабат кузатилган.

Муҳожирлар деганда немислар кўпроқ мусулмонларни, айниқса Германияда, туркларни ва ҳозир Суриядан келаётган арабларни тушунишади. Уларнинг сони тезлик билан ортиб бораётгани, улар Германияга интеграция бўлиш эмас, бу ерда ўзларининг уюшган диаспораларини яратишаётгани, бунинг устига, Ислом дини ва ислом терроризми тушунчалари синонимга айланиб бораётгани, ҳозир Ғарбнинг душманига айланиб бораётган Туркия Президенти Ражаб Эрдўған Германиядаги бир неча миллионли турклар диаспорасига мурожаат қилиб, ҳамма нарсани қўлга олишга чақираётгани каби фактлар - немис миллатчиларини дарғазаб қилмоқда.

Ҳеч шубҳа йўқки, бу кетишда нафақат Германияда, бутун Ғарбда, мусулмон муҳожирларга қарши кайфият юксалиб бораверади, маҳаллий миллатчи, ўнг тарафдор партиялар кучайишга бошлайди. Ҳақиқий демократик партиялар ҳам бу кайфият билан ҳисоблашишга мажбур бўладилар. Демак, мусулмон муҳожирларни қора кунлар кутмоқда.

Ислом уламоларини мусулмонларнинг ва ўз динларининг тақдири қизиқтиса эди, бу аҳволдан чиқиш йўллари устида ўйлаган бўлишарди. Аммо, минг афсуски, Ислом уламолари ўз чўнтакларидан бошқа нарсани ўйламайдилар.