01 February 2018
20:13 - Прагада 18 нафар ўзбек қўлга олинди. Яшасин дунёга тарқалаётган ўзбек мардикорлари!
“Озодлик” радиоси хабарига кўра, Прага шаҳридаги Albert тармоқ дўконларида полиция ўтказган рейд натижасида 18 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Радио маълумотларига кўра, чех полицияси 36 та супермаркетда рейд ўтказиб, ноқонуний муҳожирларни овлаган. Полиция вакили Ян Данек 31 январь куни ўтказилган рейд давомида дўконлардаги қоровул ва фаррошлар текширилганини айтибди.

Ушланган ўзбекистонликлардан 10 нафарига нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, суд уларни депортация қилиш ҳақида қарор чиқарган. Ўзбекистонликлар 15 кун ичида Чехияни тарк этиши лозим. Қолган 8 нафар қўлга олинган ўзбекистонлик эса жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Полиция маълумотига кўра, бу саккиз кишига нисбатан аввал Чехиядан депортация қилиш ҳақида суд қарори чиққан бўлса ҳам ўзбекистонликлар мамлакатдан чиқиб кетмагани аниқланган.

Нима ҳам дердик, яшасин дунёга тарқалаётган ўзбек мардикорлари!