01 February 2018
19:01 - Хуфябоши Рустам Иноятга гўёки дахлсизлик мақоми берилди! Энди у сенатор! Ўзбеклар, майдонларга чиқишга тайёрланаверинг!
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Раиси лавозимидан озод этилиб, президентнинг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Рустам Иноят (башарасига қаранг!?!?) Олий мажлис Сенати аъзосига ҳам айланди. Афтидан, Шавкат Мирзиё уни тўғридан-тўғри сенатор қилиб тайинлаган. Чунки, Конституцияга кўра, президентнинг 16 нафар сенаторни тайинлаш ҳуқуқи бор.

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўғрисида”ги қонунга кўра, Сенат аъзоси Сенат розилигисиз, Сенат мажлислари оралиғида эса Сенат Кенгаши розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас. Тўғрироғи, Шавкат Мирзиё масхарабозлик қилмоқда, гўёки халққа ислоҳотчидек кўринмоқда. Амалда ҳали ҳам хуфябошидан чўчишини кўрсатмоқда, хулосани ўзингиз чиқараверинг!

Бошқа тарафдан қарасаки, у ҳозирча чўчиётган бўлиши мумкин, аммо унинг Рустам Иноятни Лаврентий Берия каби йўқ қилишдан бошқа йўли йўқ. Акс ҳолда, унинг бир нарсаларни ўзгартириш ваъдаларига АҚШнинг бечора элчиси Памела Спратлен ва Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғрчоқ ахборот воситаси “Америка Овози”нинг ўзбекча хизмати ҳам ишонмай қўяди. У ҳолда, Шавкат Мирзиёнинг тахтда узоқ ўтириш эҳтимоллиги йўққа айланади. Қолаверса, Ўзбекистон каби зиндонда дахлсизлик деган нерса йўқ ва яқин орада бўлолмайди. Демак, Рустам Иноят Ўзбекистонда демократия бўлиши учун иш бошласа ва натижаларга эришса, тирик қолишининг эҳтимоллиги ошади.

Ўзбеклар! Майдонларга чиқишга тайёрланаверинг. Рустам Иноят ҳам сиз билан бирга бўлишга мажбур бўзлади.