30 January 2018
21:05 - Шавкат Мирзиё ҳаромий отаси Ислом Каримнинг юбилейини қизларисиз ўтказди, ҳокини улоқтирадиган кун ҳам келади
Бугун Ўзбекистонда марҳум президент Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги кенг нишонланди. Мамлакатнинг барча туман ва шаҳарларида хотира ошлари берилди. Эҳсон тадбирларида дуохонлик, ваъзхонлик қилинди. Жамоатчилик жойлари, таълим муассасаларида Ислом Карим хотирланди. ТВ, оммавий ахборот воситалари унинг буюк давлатчиликдаги роли, шахсининг тарихдаги аҳамияти ҳақида туркум мақола ва лавҳалар намойиш этди.

Самарқанд шаҳрида эса Ислом Карим хотирасига мақбара мажмуаси очилди, Қарши шаҳрида унинг ҳайкали ўрнатилди. Ислом Карим мақбарасига биринчи бўлиб Шавкат Мирзиё кирди ва гул қўйди. Тадбирларда Ислом Карим оиласидан фақат унинг рафиқаси Татьяна Карим иштирокига изн берилибди. “Фуҳушa” лақабли қизи Гулнора қамоқхонада, балки, нариги дунёдадир, “Фуҳуша-2”лақабли қизи Лола эса, АҚШга қочиб қолгани айтилмоқда.

Кўп вақт ўтмайди, Шавкат Мирзиёнинг ўзи ҳаромий Ислом Каримнинг мақбарасини буздириб, унинг ҳоқини нарироққа улоқтиради. Ўзбеклар уни ахлатхонага улоқтирадиган кун ҳам келади. Шавкат Мирзиёнинг келажаги номаълумлигини гапириб ўтириш ҳам ортиқча.