19 January 2018
22:26 - Тожикистон поездларига имтиёзлар берилади, бунга асос борми?

“Ўзбекистон Темир Йўллари” ширкати Ўзбекистон ҳудудидан ўтадиган Тожикистон поездларига имтиёз берилиши ҳақида хабар қилди. Унда айтилишича, "Тожикистон Темир Йўли" давлат ширкатига Келес-Қудуқли, Қорақалпоғистон-Қудуқли ва Хўжадавлат-Қудуқли темир йўлларида юк ташиш 30 фоиздан 50 фоизгача арзон бўлади. Тожик расмийларига кўра, ўтган йил августида ҳам Ўзбекистон Тожикистон юк ташиш поездларига ўз ҳудудидан ўтиш тарифларига 40 фоизлик имтиёз белгиланганди.

Тожикистон томони “Амузанг-Ғалаба” йўналишида темир йўл алоқаларини тиклаш истагида эканини айтмоқда. Ушбу йўл Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятини темир йўл орқали ташқи дунё билан боғлайди.

Ўзбекистоннинг иқтисодий аҳволи Тожикистондан яхши эмаслигини ҳисобга олсак, тожикларга бундай имтиёзлар берилиши, ўзбек миллатининг чўнтагидан охирги чақаларни суғуриш каби ишдир.