19 January 2018
20:11 - Шавкат Мирзиё Сурхондарё вилоятига келди, Қозоғистонда ўлган ўзбекларни унутди ҳисоб, ўзбеклар қачон майдонларга чиқади?
Бугун, 19 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, аввал белгиланган вазифаларнинг ижроси билан танишиш мақсадида Сурхондарё вилоятига борди. Сурхондарёга ташрифини Ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлаган президент мақбарада Қозоғистонда ёниб кетган юртдошларимизнинг ҳаққига номигагина фотиҳа қилди. Аслида, агар у инсон бўлса, бу фожеа билан жиддийроқ шуғулланиши керак эди.

Аммо, у хўжа кўрсинга, вилоятнининг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича белгиланган режалари ижроси, шаҳар ва туманларда вазият билан танишди.

Ўзбекистон ТВ Шавкат Мирзиёнинг Тошкентга қайтгани ҳақидаги хабарни бергани йўқ. Тушунилишича, у бугун Сурхондарёда тунайди. Ижтимоий тармоқлар эса Қозоғистондаги юртдошларимиз фожиаси туфайли портламоқда. Аксарият, фойланувчилар тирикчилик йўлида шаҳид кетган ҳамюртларимиз тақдири борасида ҳукуматни нимадир дейишга ундамоқда.

Ундаш эмас, жиддий ҳаракатлар замони келди, дейди мухбиримиз. Халқ майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтиодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиши керак.