19 January 2018
19:22 - Қизиқ: ЎзА Гулнора Каримнинг Россияда қўлга тушган олтинларини нимага эслаб қолди?

Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримнинг биринчи ва сўнгги давлат котиби Раҳим Ражаб Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлигига берган интервьюсида тиллалар ортилган самолёт қўлга олинган воқеани эслади.

“Миллий валюта масаласи ниҳоятда муҳим, уни зудлик билан жорий этиш керак. Кейин Президент кимнингдир манфаатини эмас, халқ манфаатини, давлат манфаатини ўйлаб иш қиляпти. Лекин, кейин маълум бўлишича, қайсидир бир аэропортда самолётимиз ушланган. Тиллалар ҳибсга олинган. Махсус халқаро комиссия барча ишларни текширган.

Таҳлил қилиб кўрилгач, бу тадбирда ҳеч кимнинг қора нияти, шахсий манфаати йўқлиги сабабли ва бу операция энди мустақилликни қўлга киритган халқнинг манфаати ва жаҳон харитасида янги пайдо бўлган ёш давлатнинг бир марталик тадбири эканлиги каби асл сабаблари тушунтирилгач, муаммо дипломатик ва юридик йўллар билан ҳал қилинди..”, - деган Р.Ражаб.

Аслида мазкур олтинлар Ислом Каримнинг кейинчалик "Фуҳуша" лақаби олган қизи Гулнорага тегишли бўлгани, уни хорижга олиб чиқиш пайтида Россия томонидан ҳибсга олингани борасида Россиянинг НТВ канали лавҳалар намойиш этганди. Ўшанда Ислом Карим Кремлга бориб, масалани шахсан ҳал қилгани маълум. Аммо ЎзА Ислом Каримнинг 80 йиллиги арафасида бу воқеани унинг фойдасига таҳлил қилаётгани аҳмоқликдан бошқа нарса эмас.

Айни замонда, ўша аҳмоқ Раҳим Ражабгагина эмас, ҳамма ўқувчиларимизга эслатиш, билмайдиганларга билдириш керакки, СССР парчалангандан кейин бизнинг минтақада биринчи бўлиб Қирғизистон ўз миллий пулини яратгандаа, ҳаромий Ислом Карим қирғизлар устидан кулиб, “Ким истаса пул чиқаравер экан-да” деган ва умуман ўзбек пулини чиқаришни ўйламаётганини кўрсатган эди. Руслар ўз рублларини бошқалар ишлатишга ҳаққи йўқлиги, агар ишлатишса, бунга катта тўлов тўлашлари кераклигини эълон қилгандан кейингина, Ислом Карим аввал “сўм купон”, яна бир неча йилдан кейин “сўм” чиқартиришга мажбур бўлганди.

Яъни, тожик аслли ҳаромий Ислом Карим ҳар доим Ўзбекистон давлати ва халқига нисбатан душмандек иш олиб борган ва Ўзбекистонимизни ҳозирги аянчли аҳволга солган, миллатни подага айлантирган.

ЎзАнинг сайтидан олинган расмда аҳмоқ Раҳим Ражаб ва ҳаромий Ислом Каримни кўрмоқдасиз. Расм қайси йил олингани хабарда айтилмаган.