18 January 2018
22:47 - Бир вақтлар машҳур бўлган Ил-114 учоғини ҳозир фақат бечора Ўзбекистон ишлатмоқда, Ил-276 ҳам Шавкат Мирзиёга қолади
1933 йилда яратилиб, шу кунларда 85 йиллиги нишонланаётган “С.В. Ильюшин номли Авиацион комплекс”нинг бош конструктори Николай Таликов ТАСС Агентлигига интервью берибди. Унинг айтишича, ўтган асрнинг 50-чи йилларидан бошлаб ўша замоннинг энг ишончли Ил-18, Ил-62, Ил-76, Ил-86, Ил-96, Ил-114 йўловчи учоқлари яратилган, Ил-76 учоқлари Тошкентдаги заводда чиқарилган. Аммо, кейинчалик, дейди у, Совет учоқлари ҳамма кўрсатгичлари бўйича чет элларникидан қолишмаса ҳам, ҳамма ёқни Airbus, Boeing ва бошқа чет эл учоқлари босди, фақат Ўзбекистон ҳалигача Ил-114 учоғидан фойдаланишни давом эттирмоқда.

Бу Авиацион комплекснинг ҳозир тайёрланаётган янги Ил-276 учоғи 2016 йилда чиқарилишга бошлармиш. Куласизми, йиғлайсизми&

ИЛ учоқлари, Николай Таликов айтаётгандек, чет элларникидан қолишмайдиган бўлганига ишониш мумкин, дейди мухбиримиз. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, чет элларники арзон бўлгани учун ҳамма собиқ Совет республиклари, ҳатто Россиянинг ўзи ҳам, Airbus, Boeing ва бошқаларни ишлатишга бошлаганлар.

Бечора Ўзбекистонгимз нимага бундай қилмади? Тахмин қилиш мумкинки, Влавдимир Путин ўзининг малайи Ислом Каримга ҳеч ким сотиб олмаётган учоқларни сотиб олиш буйруғи берган. Яна тахмин қилиш мумкинки, унинг янги малайи Шавкат Мирзиёни ўзбек халқи ўз елкасидан улоқтиришга улгурмаса, 2026 йилда русларнинг Ил-276 учоқларини яна фақат Ўзбекистон сотиб олаверади.