18 January 2018
21:52 - Ўзбекистонда бу йил 600 нафар талаба контракт пулини тўлаёлмай ўқишни ташлади
Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси маълумотларига кўра, 600 нафар талаба ўқиш учун ўқиш учун маблағни тўлай олмай ўқишни ташлашга мажбур бўлган. 2016 йилнинг 1 ноябридан 2017 йилнинг 1 ноябрига қадар эса бакалавр босқичи талабаларининг 8582 нафари турли сабаблар билан ўқишдан кетган. Улардан 2025 нафари ўқишни ўзлаштиролмагани сабабли, 410 нафари касаллиги туфайли, 2980 нафари ўқишни бошқа олий таълим муассасасига кўчирилгани сабабли ҳамда 2567 нафари бошқа турли сабабларга кўра ўқини давом эттира олмаган.

2017 йилнинг 1 ноябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда олий ҳарбий билим юртларидан ташқари 72 та олий таълим муассасаси ва 19 та филиаллар мавжуд бўлиб, уларнинг таркибида 4 та академия, 7 та хорижий олий таълим муассасаларининг филиаллари, 27 та университет ва 4 та олий диний таълим муассаса ҳамда филиаллари фаолият юритмоқда.

Статистика Қўмитаси келтирган бу рақамларга биронта ЎЗБЕК эътибор ҳам бермаслиги ўз-ўзидан маълум. Қолаверса, Статистика Қўмитасининг мақсади ҳам шу бўлган. Бу рақамлар бўйича таҳлил лозим, Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари, минг афсуски, таҳлил нималигини ҳам билишмайди.

“Ҳаракат”нинг эса, ҳамма хабарларга таҳлил бериш имконияти йўқ. Шундай экан, бу хабар бир тийинга қиммат эканлигини ўзимиз ҳам тушунишимизни урғуламоқчимиз, холос.