18 January 2018
21:00 - Тожикистон билан барча чегара пунктлари очилади, аммо Тожикистонда ўзбекларни хўрлаш тўхтатиладими? Тожикистоннинг келажаги борми?
Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия якунларига кўра, Душанбеда ўзбек-тожик чегарасидаги барча ўтказиш пунктлари фаолиятини қайта йўлга қўйиш масаласи бўйича икки мамлакат ваколатли органлари ўртасида консултациялар ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Тожик-ўзбек давлат чегарасида 16 та ўтказиш пункти амал қилар эди. Улардан тўққизтаси халқаро, еттитаси эса икки томонлама мақомга эга. Мазкур пунктлардан тўрттаси темир йўл транспорти учун ўтказиш пункти ҳисобланади, деб ёзмоқда Ўзбекистондаги маҳаллий веб нашрлар.

Аммо, ақли бор одам тушуниши кераки, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги асосий муаммо чегара пунктлари эмас. Асосий муаммо – Имомали Раҳмоннинг режими, худди Ўзбекистондаги тожиклари режими каби, ўзбекларга душман каби қараши, Россиянинг ёрдамида ўз диктаторлигини ўрнатиб бўлгандан бери, ўзбекларни ўз она тупроқларидан сиқиб чиқариш, ўзбек мактабларини бекитиб ташлашга қаратилган сиёсат олиб бораётганидир. Тожиклар буни ўз вақтида тушуниб етмасалар, Россия уларга ўз муносабатини ўзгартирган кундан бошлаб, Тожикистон йўқ бўлишга бошлайди.