17 January 2018
22:35 - Умид Аҳмаджон Миллий олимпия қўмитасига президенти бўлди
Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасининг бугун Бош вазир Абдулла Арип иштирокида ўтган мажлисида 40 яшар Умид Аҳмаджон қўмиатага президент этиб сайланди. Шу пайтга қадар бу лавозимда Бош вазир ўринбосари Алишер Султон ўтирганди. Янги президентга Мурод Азим, Алишер Султон, Ойбек Қосим ва Салим Абдували (Салим бойвачча) ўринбосар бўлишган.

Тошкентлик Умид Аҳмаджон Ўзбекистон Давлат Жисмоний Тарбия Институтини битирган. 2002 йилда Ўзбекистон ногиронлар спорт федерацияси Бош котиби лавозимига тайинланган. 2007 йилга келиб, дастлаб Ўзбекистон Миллий Паралимпия Ассоцияцияси Бош котиби, кейин раисининг ўринбосари бўлган.