10 January 2018
19:21 - Хориждаги собиқ ўзбекистонликларга виза тартиби енгиллаштирилармиш, бунга аҳмоқ ҳам ишонмайди
Расмий маълумотга кўра, Президент Шавкат Мирзиё “Хориждаги ҳамюртлар билан ўзаро ҳамкорлик соҳасида давлат сиёсати” концепцияси ишлаб чиқариш тўғрисида топшириқ берибди. Концепциянинг лойиҳаси 2018 йил 20 июлга қадар ТИВ, Бандлик ва Меҳнат Муносабатлари Вазирлиги, ИИВ, Молия Вазирлиги, Иқтисодиёт Вазирлиги, Инвестициялар Бўйича Давлат Қўмитаси, Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан тайёрланар экан.

Бу хусусда тарқатилган хабарда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” номли давлат дастурида хориждаги ҳамюртлар билан алоқалар муҳим стратегик аҳамият касб этиши таъкиланган урғуланади.

Табиий, дейди мухбиримиз, гап фуқаролиги бўлмаган ёки ўзга давлат фуқароси бўлган ўзбеклар ва ўзбекистонликлар ҳақида гап бормоқда. Биз уларни собиқ ўзбекистонликлар деб атадик. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, ишлаб чиқиладиган концепция бу соҳада ҳеч қандай ижобий муҳит яратмайди. Дунёдаги энг мудҳиш диктаторликлардан бири, яъни катта зиндон бўлган Ўзбекистон ҳеч кимга бу каби масалаларда ёрдамчи бўлмайди, бўлишни ҳам истамайди. Авваламбор, ҳар қандай ижобий ўзгаришлар йўлидаги асосий тўсиқ бўлган мавжуд диктаторликни йўқ қилиш