09 January 2018
22:22 - Қамчиқ довонида фавқулодда ҳолат кутилмоқда
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчиларни шу йилнинг 11, 12 ва 14 январь кунлари Қамчиқ довонида қор ёғиши туфайли фавқулодда вазият юзага келишидан огоҳлантирди. Хабарга кўра, шунингдек, туман тушиб кўринишнинг 50-100 метргача ёмонлашиши, шамол тезлиги 22-25 м/с гача кучайиши, йўлларда қор уюмларининг юзага келиши, йўлнинг музлаши ҳам кутилмокда.

"Қамчиқ довони орқали вақтинча ҳаракатланмасликни тавсия этамиз", дейилади хабарда.

Расмда – Қамчиқ довони, 2016 йил 20 ноябрда.