09 January 2018
21:08 - Ўқитувчиларни калтаклаган ҳоким ишдан олинди, янгиси ҳам калтаклайверади, Шавкат Мирзиё нима қилади?

Аввалги хабарларимизда Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердининг мактаб ўқитувчиларини калтаклагани кўрсатувчи видео-лавҳалар ижтимоий тармоқларга чиқиб кетганидан сўнг суд томонидан йирик миқдорда жаримга тортилгани ҳақида ёзгандик. Бугун маълум бўлишича, Носиржон Эгамберди 8 январь куни ишдан бўшатилибди.

Унинг ўрнига шу пайтгача Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган Ботир Мирзақул раҳбар этиб тайинланган. Мирзаобод туманига эса Сирдарё вилояти прокуратураси блим бошлиғи Ҳамидулла Абдулла ҳоким бўлибди.

Ҳеч шубҳа йўқ-ки, янги ҳоким ҳам, Ўзбекистондаги бошқа турли даражадаги ҳокимлар ҳам, истаган одамларини ҳақорат қилиш ва ҳатто калтаклаш билан шуғулланаверадилар. Тўғри, эҳтиётроқ бўладилар, калаклаш ёки ҳақорат қилиш воқеасини видеоларга олинишига йўқ қўймаслик учун кеаракли нарсаларни қиладилар. Бундай воқеаларни тўхтатиш учун, авваламбор, уларга ўрнак бўлаётган Шавкат Мирзиё президенликка мос аҳлоққа риоя қилишни ўрганиши лозим.