09 January 2018
19:38 - Шавкат Мирзиё: Интернет тезлигини 4 бараварга ошириб, нархини 2 бараварга туширамиз! “Ҳаракат”: Ўзбекистонда тақиқланган сайтларга қачон йўл очамиз?
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Шавкат Мирзиё бугун ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигига бағишланган йиғилишда ҳукуматга шундай топшириқ берди. Унга кўра, Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳонда 178-ўринда, қимматлиги борасида ҳам энг юқори ўринларда туради. Бунга барҳам берилиши, кейинги бир йилда интернет тезлиги 4 матра кўтарилиб, нарх тенг ярмига туширилиши лозим.

"Интернетдан 20 миллион аҳоли фойдаланади, деб ҳисобот бергансизлар. Бироқ, миллий Интернет орқали таклиф этиладиган хизматлар доираси жуда чеклангани сабабли, аҳолининг аксарият қисми Интернетдан фақат "Телеграм"да ёзишма учун фойдаланади, холос", деди Шавкат Мирзиё соҳа вакилларига қарата.

Президенга кўра, ахборот технологиялари соҳасининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши Жанубий Кореяда – 9 фоиз, Японияда – 5,5 фоиз, Хитой ва Ҳиндистонда – 4,7 фоиз, Ўзбекистонда атиги 2,2 фоизни ташкил этади. Буни ахборот-коммуникация ривожланиш индекси рейтингдаги 176 та мамлакат ичида Ўзбекистон 95-ўринни эгаллагани исботлаб турибди.

“Ҳатто МДҲ давлатлари бўйича Интернетнинг ўртача тезлиги Ўзбекистондагидан 10 марта юқоридир. Алоқа операторлари чекка ҳудудларда, автомобиль ва темир йўлларга яқин ҳудудларда телекоммуникацияларни кенгайтиришга сармоя киритмаяпти” дебди президент. Эндиликда сифатсиз интернет ва мобил алоқа учун операторлар жаримага тортилади.

Президентнинг бу таклифлари олқишга сазовор. Аммо, у нимага 13 йил Бош вазирлик қилар экан, бундай муҳим муаммони ҳеч қачон тилга олмади? Ҳозир унга эслатиш керакки, Ўзбекистонда ўзбек тилидаги бир қатор Интернет нашрларга, жумладан, “Ҳаракат” Аегнтлигининг сайтига блок қўйилган, улар тезда бекор қилиниши керак. Ёки, Шавкат Мирзиё бу муаммони 13 йилдан кейин эсламоқчими?