08 January 2018
22:49 - Ўзбекистонда “ҳалол” стандарти жорий қилинди
Мамлакатда бугундан “Ўзстандарт” Aгентлиги томонидан “Ҳалол” стандарти қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида қабул қилинган маҳкур стандарт марҳум Ислом Карим даврида таъқиқланганди.

“Ўзстандарт” Aгентлиги томонидан “Ҳалол” стандартининг қабул қилиниши, тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини юқори стандарт талаблари асосида таъминлашга замин яратади", дейилади бу ҳақда маҳаллий газеталарда берилган хабарда.

Аслида, бу стандартнинг киритилиши маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Мақсад – исломий одатларни ҳаётга жорий қилиш. Ўзбекистонг мусулмонлар давлати, демак, “ҳалол” тушунчасининг расмийлаштирилиши ғоят табиий воқеадир. Қолаверса, “ҳалол” маҳсулотлар қўшни давлатларимизни қўйиб туринг, асосан насронийлар яшайдиган, аммо мусулмонлар сони сезиларли даражада кўпайиб бораётган Ғарб давлатларида аллачондан бери мавжуд.