08 January 2018
21:26 - Ура! Банкоматдан кунига 37 АҚШ доллари миқдорида нақд пул ечиб олиш мумкин
Мамлакатда фаолият юритаётган айрим акциядорлик тижорат банклари банкоматлари орқали банк пластик карточкаларидаги маблағларни кунлик нақд пул кўринишида ечиш чеклови 300 минг сўмгача оширилди. Айрим банкларга тегишли банкоматлар орқали маблағларни нақдлаштиришдаги кунлик чекловлар эса умуман бекор қилинган.

Маълум бўлишича, бундай амалиёт тижорат банклари томонидан мустақил бажарилиб, мазкур чеклов турлича кўринишда бўлиши мумкин. Айни чоғда, ушбу хизматдан фойдаланишда нақдлаштирилиши назарда тутилган сумманинг 1 фоизи миқдорида комиссия тўлови ушлаб қолиниши жорий қилинган.