08 January 2018
20:32 - Ўзбекистон масжидларида азон овоз кучайтиргичларда чақирила бошлади

7 январдан пойтахтдаги энг йирик "Ҳазрати имом" мажмуасида мўмин-мусулмонларни намозга чорловчи азон овоз кучайтиргичлар орқали янграй бошлади. Бугунги бомдод намозидан сўнг масжид имоми бу воқеага алоҳида тўхталиб, кўплаб хайрли ишлари қаторида, азонни баланд овозда чақириш ҳам шахсан давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётганини маълум қилган.

Шунингдек, Ҳабибуллоҳ қори Абдураззоқ мамлакатда яна кўплаб масжидлар очилиши ҳақида ҳам айтиб ўтган.

Бундан 3 кун аввал эса халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида чиқиш қилган президент Шавкат МирзиёТошкент вилоятидаги барча масжидларни таъмирлаш, Қуръони карим мусобақасини ташкил этиш каби масалаларини тилга олганди.