08 January 2018
08:08 - “Ҳаракат”нинг ақлсиз ўқувчисидан келган саволга ақлли жавоб: Исо пайғамбар Оллоҳнинг ўғли, айни замонда Оллоҳдир

Ҳеч шубҳасиз, “Ҳаракат” - ЎЗБЕКнинг тарихида қоладиган биринчи ҳақиқй ахборот воситасидир. Ҳақиқий хабар нималигини ҳалигача ўзбекларнинг кўпчилиги билмайди. Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Чунки, 2017 йил 10-11 октябрь кунлари Остонда бўлиб ўтган Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг саммитида қабул қилиган Декларациянинг 7-чи моддасида “Ислом жамиятини қолоқ ва қашшоқликдан, жумладан ақл-идрокий қашшоқликдан ҳам қутқариш кераклиги” айтилган. Ўзбеклар ҳам мусулмон, демак ўзбеклар ҳам ақл-идрокий қашшоқликдан қутқарилишга муҳтождир.

“Ҳаракат” шу вазифани тахминан 20 йилдан бери бажариш билан машғул. Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Остонада қабул қилган Декларациянинг 7-чи моддаси “Ҳаракат”дан кўчириб олинган бўлса ажаб эмас. Мана, ақл-идрокий қашшоқлигимизнинг мисоли сифатида, Озод Хаджаев исмли ўқувчимиздан келган қисқа, аммо ақлсиз хат ва унга бизнинг жавобимиз билан танишинг:

Озод Хаджаев: Iyso alayxisalom Olloxning ugli emas ,paygambaridir sen Olloxni ugli bor deding bu gaping bn demak sen kufrdasan .sen ittanda xorsan. (Исо алейҳисалом Оллоҳнинг ўғли эмас, пайғамбардир. Сен Оллоҳни ўғли бор дединг, бу гапинг билан демак сен куфрдансан. Сен иттанда хорсан.)

“Ҳаракат”: Биз якка бир Худони тан оладиган 3 дин – яҳудийлик, насронийлик ва Исломнинг муқаддас китобларини анализ қилиш билан шуғулланадиган илоҳиятчи олим эмасмиз. Аммо, керак бўлган ҳолларда оддий мусулмонлар ҳам биладиган нарсаларни у ёки бу шаклда, баъзида ҳеч кимнинг ҳаёлига келмайган шаклда тилга оламиз. Бор нарсани тилга олишнинг шакли ҲЕЧ ҚАЧОН айб, Озод Хаджаев каби ақлсиз одам айтаётгандек, куфр бўлолмайди. Масалан, ўша Озод Хаджаев ўзининг ҳақиқий исми-шарифи “Озод Хўжа”ни қандайдир бошқа шаклда ишлатиб юрибди-ку.

Яна қаранг, ўша Озод Хўжа “Исо алейҳисалом” ифодасини ишлатибди. Исо пайғамбарни яҳудийлар тан олмайди, шундай экан, Исо пайғамбарнинг исмига яҳудийларнинг “алейҳи” ва “салом” сўзларини қўшишнинг нима кераги бор. Маълумки, яҳудийлар бир бирлари билан кўришганда, улардан бири “шалом алейҳум”, яъни “тинчлик сизга” деса, иккинчиси “алейҳум шалом”, яъни “Сизга ҳам тинчлик” деб жавоб беради. Яҳудийлар тан олмаган пайғамбаримизнинг исми олдига яҳудийларнинг “алейҳумшалом” сўзини бироз бузуқ шаклда қўйиш – “Озод Хўжа” ўрнига “Озод Хаджаев” дейишга ўхшаган аҳмоқликдир.

Энди Исо пайғамбарнинг исмини четга қўйиб, унинг ўзини тилга олайлик. Ҳамма биладики, насронийлар Исо пайғамбарни - Худонинг МУҚАДДАС РУҲИДАН ҳомиладор бўлган Биби Мариям бу дунёга одам шаклида туғган Худонинг ўғли деб ҳисоблашади. Улар “Худо” дейди, биз “ОЛЛОҲ” деймиз. Яъни, ХУДО = ОЛЛОҲ. Демак, Исо – ОЛЛОҲнинг ўғлидир. Чармихланган Исо отаси Худо, яъни Оллоҳ тарафидан тирилтирилиб осмонга олиб чиқиб кетилганидан кейин, насронийлар Исо билан Худо бир бўлганини айтишади, яъни уларга кўра, Исо Худодир, яъни Оллоҳдир.

Тушундингми, “Озод Хўжа = Озод Хаджаев” исмли мишиқи?