07 January 2018
06:39 - Абдураҳим Пўлат: Машҳур Донатас Банионисни КГБ билан ҳамкорликда айблашибди, Польша президенти Лех Валенсани ҳам айблашганди, нега мени айблашмайди?
Бугун русларнинг Cazeta.ru Интернет нашри Литвадаги Zmones порталига асосланиб хабар беришича, СССРда киноартист сифатида машҳур бўлган Донатас Банионисни КГБ билан ҳамкорлик қилишда айблаш ҳаракатлари бошланибди. Нимамиш, 1970 йилда КГБ уни чет эллик литваликлар билан алоқада бўлган сабабли ёллаб олган ва чет эллик литваликлар ҳақида маълумотлар тўплаган эмиш. Хабарда КГБ Донатас Банионис воситасида қандай маълумотлар тўплагани айтилмайди. Ваҳолангки, унинг КГБга ёлланган йилигича маълум бўлган бўлса, уни шарманда қилишга лойиқ материаллар ҳам топилиши керак эди-ку.

Шу муносабат билан эслаш керакки, 1980 йилда, яъни ҳали СССР ва Польша ҳам аъзоси бўлган Варшава Пакти тирик пайтида Польшадаги социалистик диктатурага қарши очиқча кураш бошлаган машҳур Лех Валенса тузган “Бирдамлик” ташкилоти 9 йиллик курашдан кейин ҳокимиятни қўлган олган ва СССРнинг йўқ бўлишига ҳам ҳисса қўшган эди. У кейинроқ, аниқроғи, 1990-1995 йиллари Польшанинг президенти ҳам бўлган. Аммо, 2015 йили Польшадаги Миллий Хотира Институти Лех Валенса 1970-1976 йиллари Польшанинг КГБга ўхшаш Хавфсизлик Хизмати билан ҳамкорлик қилгани ҳақида қоплаб ҳужжатлар топилганини айтиб, уни обрўсизлантиришга ҳаракат қилди, аммо пичоққа илинадиган бир иш қилолмаади.

Лех Валенса атрофидаги гапларни 2-3 йил аввал эшитганда қандай кулган бўлсам, дейди ўзбекларни тарихда биринчи марта Совет империясига қарши митингларга олиб чиққан ва СССР парчаланиб, Ўзбекистон мустақил бўлиб қолишида ҳал қилувчи роль ўйнаган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат, ҳозир Донатас Банионис ҳақидаги гапларни эштиб ҳам шунчалик кулдим. Чунки, бу икки буюк инсонни ўзларича фош қилмоқчи бўлганлар - ўта содда ёки бу икки буюк шахсни нима учундир ёқтирмайдиган аҳмоқлар бўлсалар керак.

Менинг бундай ишларда тажрибам бўлгани учун шу гапларни айтоқдаман. Мен Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Кибернетика Институтида 1980-чи йилларидаёқ каттагина бўлимининг раҳбари эдим. Бу бўлим ичидаги бўлимчалардан бири СССР Мудофаа вазирлигининг гранти билан у пайтда “секретный” деб ҳисобланадиган ишлар олиб борарди ва унинг фаолияти ҳамма илмий муассасалар ва каттароқ корхоналарда бўлган КГБнинг “2-чи отдел” деб аталадиган бўлинмаси тарафидан назорат қилинарди. Бу ишга доир ҳамма ҳужжатларни мен ўзим шахсан КГБнинг 2-чи отделида имзолардим. Яъни, КГБ билан ҳамкорлик қилардим. Нима бўпти?

Бундан ташқари, мен бутун институтимизда озгина бўлса ҳам инглизчани биладиган ягона одам бўлганим сабабли, 1980-чи йиллардан бери бўлса керак, чет эллардан бизга келадиган олимлар билан шахсан шуғулланардим. Уларни аэропортда кутиб олиб, асосан “Ўзбекистон” меҳмонхонасига жойлаштирардим. Кейин институтимизда бўладиган учрашувларга олиб борардим, таржимонлик қилардим, уларнинг ҳаммасининг орзуси бўлган Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига биргаликда бориб келардим.

КГБнинг Фанлар Академиясини назарот қилувчи одами (исми эсимда йўқ, аммо ўрта ёшлардаги ўртача семирган, ўрта бўйли ва келишган одам эди) Фанлар Академиясининг марказий биносида мен билан учрашди ва меҳмонларнинг сал кам ҳар бир қадамини унга телефон орқали билдириб туришим кераклигини, айниқса, Самрқанд ёки Бухорога етиб бориш биланоқ, аэропотдаги ҳукумат бўлимидан дарҳол телефон орқали хабар беришим кераклигини, меҳмонларни Тошкентда Хастимом тарафига олиб бориш ва уйга таклиф қилиш тақиқлангани, меҳмон Тошкентдан кетиши биланоқ қисқа ҳисобот ёзиб беришим кераклигини уқтирди. Табиий, мен ҳеч нарсани ўйлаб ҳам ўтирмасдан, “хўп” дедим ва айнан шундай қилдим. Чунки, мени у пайтда чет элликлар билан кўришиш, инглизча гаплашиш қизиқтирарди. Бир марта ўзимга жуда ёқиб қолган ва турмуш ўртоғи билан келган олим, Нобель мукофати лауреати бўлган америкалик олимни ўша КГБчининг рухсати билан уйга чақириб меҳмон қилдим. Хўш, нима бўпти?

Шуни ҳам тушуниш керакки, КГБ ҳар бир чет эллик меҳмонга СССРнинг фан соҳасидаги сирларини ўрганиш учун келган жосус деб қарарди. Аммо, мен фан соҳасида 1970-чи йиллардан бошлаб Ғарбдан қанчалик орқада қолиб кетганимизни яхши билардим ва КГБчилар устидан ичимда кулардим.

Михаил Горбачев замонида буюк ўзгаришлар бошланди. Мен ўша пайтда сал кам тасодифан “Оролни сақлаш комитетига” аъзо бўлиб қолдим, 1988 йилнинг ўрталарида Чорвоқда ўтказилган бир мажлисда ўша мажлиснинг президиумида ўтирган Тошкент вилоят ижроия комитетининг раиси (ҳозир уларни “вилоят ҳокими” дейишади) ва Компартиянинг Тошкент вилояти котибини шундай дабдала қилдимки, КГБнинг Фанлар Академиясини назорат қилувчиси яна Фанлар Академияси биносига мени чақиртириб, “Нималар гапираяпсиз, бу сизни ёмон оқибатларга обориши мумкин” деди. Мен унга “Ҳамма гапларим Михаил Горбачевнинг гапларини такрорлашдир. Демак, ёмон оқибатларга Горбачев билан бораман” деганимдан кейин у ўзига келди, менга бироз эҳтиётлироқ бўлишга чақириб насиҳат қилди.

Ярим йил ўтар-ўтмас, мени бутун қаршиликларимга қарамасдан янгигина тузилган “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг раиси этиб сайладилар. Яна ўша КГБчи менга телефон қилиб, учрашишни таклиф қилди. Яхши, келинг Ёзувчилар Союзи (у пайтда айнан шундай дейиларди) биносига, шу ерда хонамиз бор, гаплашамиз, дедим мен. У “йўқ”, деди ва мени КГБнинг биносига келишга чақирди. Мен унга “йўқ” дедим ва Ёзувчилар Союзининг шундоққина ёнида бўлан Энергетика Министрлигининг олдида учрашаш мумкинлини айтдим. У ўша ерга келди ва шундай деди: “Биз сизлар тузган “Бирлик” ташкилотига қарши эмасмиз, аммо чет эл агентлари, ҳозир бундайларнинг кўпи бизга келмоқда, сизларни йўлдан уришлари мумкин. Айнан сизларга ёдам бериш мақсадида, Сиздан илтимос қиламан, ташкилот ичидаги ҳамма ишлардан бизни хабардор қилиб туринг.”

Мен “хўп” дедим, бугундан бошлаб “Бирлик”нинг ҳамма қилаётган ишларини кўрсатувчи ҳужжатлар 2 нусҳада тайёрланади. Биттаси ўз архивимизда қолади, иккинчи РАСМАН сизларга юборилади. “Эй, нималар дяпсиз ўзи, мен Сизга бошқача ҳамкорликни таклиф қилмоқдаман”, деди у. Мен дедимки, бошқача ҳамкорлик бўлиши ҳам мумкин эмас.

Мен ўша кунлардаёқ бу учрашувни сафдошларимизга айтиб берганман, ҳамма роса кулган.

Ҳозир эсимда йўқ, 80-чи йилларнинг бошларида бўлса керак, тарихда биринчи марта СССРда АҚШнинг архитектура ва қурилиш ишлари бўйича кўргазмаси Москва, Тошкент ва бошқа шаҳарларда ўтказилди. Мени яна ўша КГБчи Фанлар Академияси биносига чақиртириб, АҚШ кўргазмаси кўрсатувчиларидан бири ўзбек эканлигини, у “Америка Овози” радиосида ишлайдиган Абдулла Чиғатой исмли киши эканлигини айтди, ҳозирги тил билан айтсак, Тошкент шаҳар ҳокими Шукрулло Мирсаид ташкил қиладиган учрашувга бориб, Абдулла Чиғатой билан контакт ўрнатишга чақирди ва у киши ҳам жосус бўлиши мумкинлигини урғулади Ўша учрашувга мени ҳам киритишди. Мен бир ўзбек миллатчиси сифатида Абдулла Чиғатой билан шасан гаплашиш ва у билан ҳатто шахсий алоқа ўртатиш ниятим бор эди. Аммо, у мен билан ҳеч қандай мулоқат қилиш истагида эмаслигини очиқча кўрсатди, мен ҳайрон қолдим.

Аммо, йиллардан кейин у киши билан АҚШда учрашганимда Тошкент ҳокимлигидаги учрашувни эслатдим, у учрашув унинг эсида ҳам йўқ экан, аммо уларни ўз хавфсизлик хизматлари ҳам АҚШдан СССРга кетиш олдидан ҳеч ким билан ортитқча гаплашмасликка чақирганларини, шу сабабли Ўзбекистонда ҳамма билан ортиқча гаплашишдан қочганини айтди. Бу суҳбатимиз бир америкалик ўзбекнинг уйида мен туфайли уюштирилган меҳмондорчиликда бўлди. Ҳамма роса хахолашиб, ЦРУ ва КГБ “агент”лари устидан кулди.

Шунақа гаплар. Хўш нима бўпти? Нима ҳам бўларди, СССРдек давлатни сақлаб қололмаган КГБ - аҳмоқлар идораси бўлгани каби, уларнинг ишини давом эттирмоқчи бўлганлар ҳам ўшанақа аҳмоқлар эканлиги кун сайин кўриниб бормоқда. КГБнинг Ўзбекистондаги филали МХХ ҳали ҳам аҳмоқликдан қутилолмасдан, ҳали ҳам ўша Лубянкага хизмат қилиб, Ўзбекистондаги тожиклар режимини сақлаб қолиш ниятида юрибди. Агар у Ўзбекистоннинг МХХси бўлса, ўша тожикларнинг Шавкат Мирзиё айтган каламушлар режимини йўқ қилиш учун иш қилиши керак.

Бир вақтлар Бастилия ер билан яксон қилингани каби, вақти келиб Лубянка ҳам ер билан яксон қилинади. Ўшанда Лубянканинг Ўзбекистондаги қўғирчоғи бўлган МХХ қандай ҳолга тушишини кўз олдингизга келтираверинг. ЎЗБЕК МИЛЛАТИНИНГ душмани бўлган МХХда ишлаганларнинг ўзларини қўйиб тураверинг, қариндош-уруғлари ҳам ЎЗБЕК МИЛЛАТИНИНГ ғазабидан қочиб қутулолмайдилар.

Ўзбекнинг Робин Гуди - Шовруқ Рўзимуродни йўқ қилган ваҳшийлар жазосини олишлари керак. Дарвоқе, ўшанда Шавкат Мирзиё қаерда эди? Ҳозир у шиплардан оқаётган сувларни тўхтатиш билан оворами? Ўзбек миллатининг ғами уни қачон қизиқтиришга бошлайди, у қачон "ўзбек" сўзини ишлатишга ўрганади? Лубянка рухсат бергандан кейинми?