06 January 2018
22:41 - Шавкат Мирзиё ҳаромий отаси Ислом Каримнинг “Фуҳуша-2” лақабли кенжа қизига ҳам ҳужум бошлади
Мамлакатнинг энг йирик бозори “Абу Сахий” фаолияти тугатилиб, “Тошкент ипак йўли” мажмуаси ташкил ташкил қилинганидан сўнг давлат бюджетига келиб тушадиган солиқлар миқдори кескин ошди. Президент Шавкат Мирзиёнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзишича, “Собиқ “Абу Сахий” МЧЖда давлат бюджетига бир ойда 5 миллиард сўм тушган. Ушбу бозор “Тошкент ипак йўли” мажмусига айлантирилгандан сўнг атиги 15 кунда тушум 35 миллиард сўмга етган”.

Хабарда келтирилган 15 кунлик солиқ миқдори бир ойда 70 млрд сўм бўлиши мумкин. Бу “Абу Сахийга” нисбатан 14 баравар кўп солиқ тўланмоқда дегани. Текширувлар давом этмоқда. Шу пайтгача бу бозор марҳум Ислом Каримнинг “Фуҳуша-2” лақабли кенжа қизи Лола ва унинг эри Темур Тиллаевга тегишли эди. Демак, “Фуҳуша-2” ҳам каламуш бўлиб чиқибди-да!