06 January 2018
22:06 - Шавкат Мирзиё ўзининг тошкентлик каламушларини улоқтирди, Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинлади, прокурор ва миршаббошини ишдан олди

Халқ Депутатлари Тошкент Вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этган президенти Шавкат Мирзиё Тошкент вилоятига Ғуломжон Ибрагимни ҳоким этиб тайинлади. Ўзбекистон бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаган бу одам асли пскентлик, маҳаллий шароитни яхши билади. Аммо таъкидлаш керакки, ана шу вилоятда сўнгги бир йил ичида учта ҳоким ўзгарди. 2016 йилнинг августида Содиқ Абдулла, декабрда Исломжон Эргашхўжа лавозимидан олинди, унинг ўрнинга 10 ой амалга ўтирган Шукурулло Бобо эса шармандали равишда 3 ой аввал қувилганди.

Кечаги сепссиядан сўнг вилоят прокурори Улуғбек Суннат ҳам 2017 йил кузида пахта мавсумида қўшиб ёзишларга йўл қўйилгани ортидан ишдан бўшатилди. У аввал Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари бўлиб ишлаганди. Вилоят миршаббошиси Саидкарим Нишонбой ҳам бутун тизимдан ҳайдалгани айтилмоқда.