04 January 2018
22:47 - “Озодлик” радиоси учун Фуҳушанинг ашуласини эшитган андижонлик аёл таъқиб қилинигани ҳам хабар
“Озодлик” радиоси тарқатган хабарга кўра, андижонлик уй бекалаларидан бири марҳум президент Ислом Каримнинг катта қизи Гулноранинг қўшиғини уйида баланд овозда қўйгани учун милиция томонидан огоҳлантирилди. Googoosha тахаллуси билан куйлаб, айримларнинг назарига тушган фуҳушанинг ихлосмандларидан бири милицияга тушунтириш хати ёзишга мажбур бўлган.
“1 январь куни ўз уйимда Гулнора Каримованинг "Ота" ва "Оқ булут" қўшиғини баланд қилиб, калонкада эшитиб, уй ишларини қилиб юрсам, кўчамизда иккита милиция ходими пайдо бўлиб, уйимга бостириб кирди. Googoosha қўшиқларини эшитмаслигим кераклигини айтиб, мендан ариза ёздириб олишди, - дебди радиога исми сир қолишини истаган 27 яшар мухлиса.

Бу хабарнинг энг қизиқ жойи америкаликларнинг “Озодлик” радиоси шу хабарга ҳам арзимайдиган хабарни хабар қилиб тарқатганидир. Ваҳолангки, Ўзбекистондек давлатнинг иқтисодиёти ўлмоқда, ўзбек миллати оддий подага айланиб бормоқда. Бундай нарсалар билан бу радионинг МХХга ишлайдиган ўзбек хизмати қизиқмайди ҳам. Биронта ўзбек ҳажатхонага етиб боргунча иштонига ўтириб қўйса, “Озодлик”нинг ўзбекча хизматидагилар шуни ҳам хабар қилишлари шубҳасиз.