04 January 2018
21:31 - Ўзбекистон электрон визалар жорий қилмоқчи
Шу йил ёз мавсуми сўнгига қадар Ўзбекистон ҳукумати электрон визалар (E-Visa) бериш тизимини йўлга қўймоқчи. Е-Visa эски тартиб - элчихоналарда навбатда туриб, виза олиш тартибидан воз кечиш имконини бериши мумкин. Мабодо янги тизим ишга тушса, Ўзбекистонга бормоқчи бўлган хорижий сайёҳлар барча ҳужжатлар ва аризаларни интернет орқали топширишлари мумкин бўлади.

Таъкидлаш керакки, мазкур тартиб собиқ Иттифоқининг кўпчилик мамлакатларида аллақачон жорий этилган.