04 January 2018
20:49 - Қибрайдаги йирик пампрес корхонаси ёниб кетди

Маҳаллий нашрларнинг хабарига кўра, бугун тонг соат 6 да Қибрай тумани, Байткурган поселкасида жолашган болалар тагликлари ишлаб чиқариш заводида кучли ёнғин содир бўлди. Ушбу ҳодиса тасвирга олинган видеолавҳалар тез орада ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда. «SOF GIGIENIK» деб аталадиган ширкат Jonny Baby садо маркаси остида бир мартали болалар тагликлари ишлаб чиқаришга ихтисослашганди.

Ёнғин туфайли 700 кв.м майдон зарар кўрди ва оқибатда корхонанинг деворлари, томи, асбоб-ускуналари ёниб кетди. Иш вақти бошланмаган бўлгани боис ишчилардан ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғин юзасидан жиноят иши очилиб, тафсилотлар ўрганилмоқда.