04 January 2018
20:15 - Душанбедан Самарқанд ва Бухорога авиақатновлар очилиши мумкин
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясига кўра, Тожикистон Ўзбекистон томонининг Самарқанд, Бухоро ва Душанбе ўртасида янги авиақатновлар йўлга қўйилиши ҳақидаги таклифини қабул қилган. "Ушбу масала бўйича қарор қабул қилинди ва бу ҳақда Ўзбекистонга маълум қилинди. Янги авиақатновлар яқинда келажакда йўлга қўйилади", - дейилади ширкат хабарида.

Аввал сайтимизда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида авиақатновлар 2017 йил феврал ойидан қайта тиклангани ҳақида хабар қилгандик. Ҳозир маълум бўлишича, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси томонидан Тошкентдан Душанбега ҳафтасига бир мартагина, сешанба куни йўловчи учоқ учади.