04 January 2018
18:27 - Исроил давлати филистинликлар учун ўлим жазоси киритмоқчи

Авваламбор, айтиш керакки, ҳамма ривожланган давлатларда бўлгани каби Исроилда ҳам ўлим жазоси аллақачон тақиқланган ва у ерда олий жазо – умрбод қамоқ эди. Аммо, ҳозир ислом терроризмининг ортиб бориши яҳудийларни бунга қарши бир нарсалар қилишга чақирмоқда.

Дунё ахборот воситаларидаги бу ҳақдаги хабарларни тўла тўплаш ва унинг ҳамма тафсилотларини ўқувчиларимизга етказиш имконимиз йўқ. Аммо, тафсилотлар иккинчи даражали нарсалар, бўлаётган воқеларнинг асоси қуйидагича.

Исроил парламенти, яъни Кнессет, бор-йўғи бир неча овоз кўпчилик билан Исроил давлати ва яҳудийларнинг ҳаётига хавф солувчи террористик актлар қилаётган филистинкликлар, тўғрироғи, араблар учун ўлим жазоси бериш ҳақидаги қарорни биринчи босқичда тасдиқлади. Исроил қонунларига кўра, бу қонун 3 марта Кнессетдан ўтгандан кейин кучга киради.

Ўлим жазоси ҳарбий с удлар тарафидан чиқарилади, ўлим жазоси ҳукми чиқарилиши учун ҳарбий суддаги 3 судьядан иккитаси “ҳа” деб овоз бериши етарли.

Исроилдаги баъзи ахборот воситалари бундай ишга қарши чиқиб, ислом террористлари ҳатто чет элларда яҳудийларни ўғирлаб кетиб ва гаровга олиб, ўлимга маҳкум қилинган ўз сафдошларига алмаштириш практикасини ҳаётга жорий қилишлари мумкинлигини айтишмоқда.

Кўрамиз, ним а бўлса ҳам, дунёда ҳамма ерда мураккаб жараёнлар кетаётганини тан олиш керак. Фақат Ўзбекистонда тинчлик. Чунки, ўзбеклар ёппасига ўлиб кетсалар ҳам бунга қарши бир нарса қилишни ҳатто ўйламаб кўрмайдилар. Нега ўйласинлар, ҳамма насрса Оллоҳданку!

Бизнинг аҳмоқлар “Биздан ҳаракат – Оллоҳдан баракат” эканлигини ҳам билмайдилар.