01 January 2018
14:33 - Шавкат Миризиё Ўзбекистон ўлим йўлида эканлигини тан олди ва ўзи истамаган Давлат бюджетини тасдиқлади. Ўзбеклар майдонларга чиқадиган вақт келмадими?

Ўзбекистонда Лубянка тарафидан яратилган тожиклар режимининг Ислом Каримдан кейинги раҳбари Шавкат Мирзиё Ўзбекистон халқига Янги йил табригида 2018 йил Ўзбекистон тараққиётида ҳал қилувчи йил бўлади дейишига қарамасдан, аслида, Ўбекистон давлати ва Ўзбек миллатини ўлим йўлига солган тожик миллатига мансуб бўлган ҳаромий Ислом Каримнинг ишини давом эттираётганини яна бир бор кўрсатиб қўйди.

Маълумки, Шавкат Мирзиё бор-йўғи 10 кунча аввал Олий Мажлис тарафидан тасдиқланган Давлат Бюджетини тасдиқламайман деб қандайди селектор йиғилишида, кейин эса Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида айтганди. У Молия вазирлигини бундай бюджетни тайёрлашда айбласа ҳам, бу бюджетнинг қандай камчилиги борлигини ҳам айтмасдан оддий масхарабоз эканлигини намойиш қилганди.

Ҳар доим бўлгани каби, бу масалада ҳам ҳақиқатни “Ҳаракат” Агентлиги очиқлади ва Олий Мажлис тарафидан қабул қилинган 2018 йил Давлат бюджетининг даромад қисми (62,229 трлн сўм, яъни 21 декабрдаги хабаримизда ҳисоблаб берилганидек 7,69 млрд доллар) 2017 йилдагидан сал кам икки баравар камлигини, бу нарса Ўзбекистондек давлати ўлаётганининг кўрсатгичи эканлигини, чунки, Давлат Бюджети Адлия вазирлиги тарафидан эмас, президентнинг назорати остида ишлайдиган ҳукумат, демак, давлат тарафидан тайёрланишини урғулаган эди. Ҳақиқатдан ҳам президент раҳбарлигидаги ҳукумат бундай Давлат бюджетини тайёрлагани – давлат ўлаётганининг энг яхши исботидир.

Ҳеч шубҳа йўқки, онамухолифа партияси “Бирлик”нинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг бундай танқидларидан эс-песи чиқиб кетган Шавкат Мирзиё Олий Мажлис тарафидан тасдиқланган бюджетини имзоламаслигини айтишга мажбур бўлган.

Аммо, кўринишидан, Олий Мажлис тарафидан тасдиқланган Давлат бюджети ўзининг розилиги билан Олий Мажлисга олиб чиқилганидан қочиб бўлмаслигини тушунган Шавкат Мирзиё бутун ўзбек халқи олдида айтган ваъдаларидан шармандаларча воз кечиб, Олий Мажлис тарафидан 21 декабрда тасдиқланган Давлат бюджетини ҳеч қандай ўзгаришсиз 29 декабрь куни имзолабди.

Бу ҳақда бугун, яъни 2018 йил 1 январь куни нима учундир фақат рус тилида хабар тарқатган Gazeta.uz сайти шундай дейди: “Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 декабрь куни имзолаган Фармони билан Ўзбекистон Дават бюджетининг асосий параметларини тасдиқлади. Давлат бюджетининг даромад қисми – 62,229 трлн сўмдир.” Яъни, "Ҳаракат" ҳисоблаб берганидек, 7,69 млрд доллар, ўтган йилдагидан 2 баравар кам.

Шавкат Мирзиё Давлат Бюджетини ўзгартиришсиз тасдиқлар экан, нимага Молия вазирлиги тармоғидан 500 кишини ҳайдаттирди? Унинг қилаётган ишларимда мантиқ мутлақо йўқолди-ку.

Қисқа қилиб айтсак, тожик аслли ҳаромий Ислом Карим масхарабозлик йўлига солган Ўзбекистонни ўша йўлдан олиб кетавериш ниятида бўлган жорийдаги Бош масхарабоз Шавкат Мирзиё Олий Мажлис тарафидан тасдиқланган Давлат бюджетини имзоламайман деган бўлса ҳам, 1 ҳафта ўтмасдан уни феълан имзолаган.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг ва ўйланг: Майдонларга чиқиб, Ўзбекистоон давлати ва Ўзбек миллатини ўлимга олиб кетаётган Бош масхарабоз Шавкат Мирзиёдан жавоб сўраш, Давлат бюджети нималигини Шавкат Мирзиёдан яхшироқ биладиган Рустам Азимовни (расмда Япония Бош вазири Шинзо Абе билан) Бош вазир ўринбосари лавозимига қайтаришни талаб қилиш вақти келмадими?