31 December 2017
11:49 - Валюталар замони ўтмоқда, криптовалюталар келмоқда, аммо Шавкат Мирзиё эртага қайси оёғи билан ўрнидан туради?

Ўтган асрнинг охирги йилларидан бирида Ўзбекистон Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш учун ҳаракат бошлаши кераклиги ҳақида “Ҳаракат” журналида мақола эълон қилган эдик. Ҳозир бу мақолани архивимиздан қидириб ўтиришга ҳам вақтимиз бўлмади. Аммо, тушуниш керакки, турли халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш, Ўзбекистон каби дикаторликларда диктаторларнинг қўл-оёғини маълум маънода чегаралаб қўйишини яхши тушунардик. Чунки, Ўзбекистоннинг аввалги президенти эрталаб қайси оёғи билан ўрнидан туришига қараб, хоҳлаган ишини қилаверерди. Халқаро ташкилотларга аъзо бўлиш эса, бунга йўл бермаган бўлади. Мана орадан сал кам 20 йил вақт ўтди, Ўзбекистон ҳали ҳам Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлгани йўқ.

Кун тартибига эса, янги нарсалар чиқмоқда. Шундай нарсалардан бири – криптовалюта.

Аввал тарихни эслайлик. Бир маҳаллар одамлар ҳамма нарсани олтинга сотардилар ва олтинга сотиб олардилар. Чунки, олтин зангламайдиган метал эди.

Сунгра ўртага валюта, яъни маҳаллий, чет эллик ёки халқаро пуллар ўртага чиқди. Ҳамма пулга ўрганди. СССР парчалангандан кейин Марказий Осиёда биринчи бўлиб Қирғизистон Президенти Асқар Ақаев ўз валютасини, яъни қирғиз сўмини чиқарди. Ўзбекистон Президенти ҳаромий Ислом Карим шундай деб унинг устидан кулди: “Нима пул масхарабозликми, ким хоҳласа ўз пулини чиқараверар экан-да!” Бироз вақт ўтиб ўз аҳмоқлигини тушуниб етди, аввал “сўм-купон”, кейин “сўм” чиқаришга журъат қилди.

Аммо, пулимиз ҳалигача қоғоздан ҳам қийматсиз нарсалигича қолмоқда. Ҳамма доллар истайди, аммо сўмни долларга айланитириш учун ярим тирик иқтисодиётимиз йўл қўймайди. Пулни конвертациясига йўл очиш учун президентларнинг қарори етарсиз, конвертацияни эплай оладиган иқтисодиётга эга бўлишимиз керак, Ўзбекистонда бунақа иқтисодиёт йўқ, демак ҳақиқий конвертация ҳам бўлолмайди.

Ваҳолангки, сўмларнинг замони битмоқда, сўмлар Интернетда айланадиган нарсалар бўлиш босқичидан ҳам ўтиб, криптовалюталар даражасига келмоқдалар. Ишқилиб ҳаромий Ислом Каримни “отам” дейдиган Шавкат Мирзиё “бошқалар билган бўқини есин, аммо мен отам Ислом Каримов яратган сўмдан ҳеч қачон воз кечмайман” деб қолса-я. Эй, худо, бизни шундай кунлардан асра.

Жойи келгани учун ҳамма биладиган нарсларни такрорламоқчимиз. Криптовалюта – рақамли валюта турларидан бири, уни яратиш ва назорат қилиш криптографик усулларга, яъни Интернет тармоқларида ишлайдиган системаларга асосланади. Қоғоз пулларнинг сохталиги назорат қилингани каби, қўл билан ушлаб бўлмайдиган ва Интернетда яшайдиган криптовалюталарни сохталаштиришни олдини олиш усуллари ҳам ишга тушиб бўлди.

Криптовалюта ҳам инновациялардан бири. Кўрамиз, охирги кунларда инновацияни кўп гапириб қолган Шавкат Мирзиё криптоволюта нималигини билармикан. Жаҳон Савдо Ташкилоти борлигиничи?

Ҳурматли ўқувчилар, Шавкат Мирзиёнинг Вируал қабулхонасига хатлар ёзинг, у кишини уйлардаги шиплардан сув оқиши ҳақида эмас, давлатнинг умумий аҳволи, унинг фундаментал муаммолари устида ўйлашга, энг яхшиси, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигидан замонавий ҳаётни ўрганишга чақиринг. Вируал қабулхона масхарабозлик экани ҳам маълум, аммо ётиб қолгунча отиб қолайлик. Акс ҳолда, Ўзбекистон давлати ҳам сўм билан бирга ўлади.