30 December 2017
17:50 - Россия Ўзбекистонга атом электростанцияси қуришни таклиф қилмоқда, буни олқишлаш керак
"Росатом” ширкатининг бугун хабар беришича, Ўзбекистон ва Россия атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳадаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро битимни имзолади. Ҳужжат Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Нодир Отажон ва «Росатом» бош директори Алексей Лихачев томонидан имзоланди. Ҳужжат Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадда фойдаланиш соҳасида икки томонлама ўзаро алоқалар учун ҳуқуқий асос яратади.

“Ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун истиқболли йўналишлар орасида Ўзбекистон атом энергетикаси учун миллий инфратузилмани яратиш ва такомиллаштириш ҳамда кадрларни тайёрлаш, мамлакатда АЭС ва тадқиқот реакторларини қуриш, шунингдек уларни бутун цикл давомида қўллаб-қувватлаш кабилар бор”, - дейилади хабарда.

Албатта, Ўзбекистонинг ўз АЭСларига эга бўлиши жуда қувонарли, аммо, танганинг орқа томони бўлгани каби, унинг Рoссия шериклигида ва бундан ҳам муҳими, назорати остида бўлиши - бу масала устида чуқурроқ ўйлаб кўришга чақирувчи омилдир, дейди мухбримиз.