29 December 2017
21:40 - Ўқитувчиларни дўппослаган Сайхунобод туман ҳокими жарима тўлайди, аммо дўппослашни тасвирга олган одамни жазолаш жиноят эмасми?

Маъмурий ишлар бўйича Сирдарё вилояти Сайхунобод туман суди туман ҳокими Носиржон Эгамбердиевга нисбатан МЖтКнинг 41-моддаси (Ҳақорат қилиш) ва 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган эпизодлар билан боғлиқ ишни кўриб чиқмоқда. Прокуратура маълумотига кўра, шу йилнинг 28 августда мустақиллик куни байрамига одам олиб келишни эплай олмаган мактаб директорларини дўппослаган ҳоким энг кам иш ҳақининг 30 баравари (5 000 000 сўм атрофида - 625 АҚШ доллари) миқдорида жаримага тортилади.

Шунингдек, бу зўровонликни яширинча тасвирга олган мактаб раҳбарларидан бири ҳам жазоланади. “Текшириш натижаси бўйича Сайхунобод саноат касб-ҳунар коллежи директори К.Раҳмоновнинг ҳаракатларида МЖтКнинг 46-моддасида назарда тутилган фуқароларга маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этиш, яъни фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига маънавий зарар етказадиган маълумотларни ошкор этиш ҳуқуқбузарлиги аломатлари мавжуд бўлганлиги аниқланган”, дейилади прокуратура маълуотида.

Режимнинг қўғирчоқғи бўлган туман суди туман ҳокимини суд қилиши юқорининг буйруғи билан бўлганига шубҳа йўқ, шу сабабли бу воқеани адолат ғалабаси деб ҳисоблаш – ўта соддалик бўлар эди. Аммо, воқеани тасвирга олган одам ўзбекнинг тарихида қаҳрамон сифатида қолади. Уни жазолаш истгаги ҳам юқоридан келгани шубҳасиз. Тўғри-да, истаган одам мавжуд режим расмийларининг жиноятларини тасвирга олаверса, яқинда юксак даражали раҳбарларни тасвирга олиш бошланади-ку.