27 December 2017
17:11 - Дунёнинг иқтисодиёти юксалмоқда, Ўзбекистонники чўкмоқда, Шавкат Мирзиё қаерда? Эй, ўзбеклар майдонларни тўлатиш вақти келмоқда!
Немисларнинг машҳур Frankfurter Allgemeine Zeitung газетасига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, дунё иқтисодиёти юксалмоқда, катта бойларнинг бойлиги ошмоқда.

Масалан, дунёнинг энг бой тадбиркори, “Amazon” компаниясининг эгаси Джефф Безоснинг бойлиги бу йил $34 миллиардга ортибди ва $100 миллиардга яқинлашибди. Иккинчи ўринда бойлиги $91 млрд бўлган Microsoft компаниясининг эгаси Билл Гейтсдир. Кейинги ўринларда - инвестор Уоррен Баффет (бойлиги $85 млрд), испаниялик тадбиркор Амансио Ортега ($75 млрд) ва “Фейсбук”нинг асосчиси Марк Цукерберг ($72 млрд).

Ўзбекистон ва унинг энг катта бойи Шавкат Мирзиё нечанчи ўринда? Бу ҳақда маълумотлар йўқ. Аммо, Фуҳуша лақабли Гулнора Каримованики ҳам аввал номаълум эди, энди ҳамма буни билади, Фуҳушанинг ўзи зиндонда.

Ўзбекистон алоҳида масала. Уни Фуҳуша ва асосан ўғрилик билан шуғуллаганҳукумат аъзолари қашшоқларнинг қашшоғига айлантириб бўлдилар. Ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми бўйича қўшнимиз Қозоғистондан 2013 йили тахминан 10 баравар орқада эдик. Сўнги 13 йил ичида ҳаромий президент Ислом Каримнинг қўғрчоғи Шавкат Мирзиё Бош вазир бўлган йиллари айнан шу аҳволга тушган эдик. Ҳозирги Бош вазир Абдулла Арип янги подишоҳнинг буйруғини бажариб, 2018 йилга ЯИМнинг ҳажмини Олий Мажлисда тасдиқлатти (тахминан $35 млрд). Бундай рақам биз учун шармандаликдир, чунки, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонда, АҚШнинг Россигя қарши киритган санкциялари туфайли нефтнинг нархи тушиб кетгандан кейин ҳам, ЯИМ $130 миллиардга тенг. Демак, ЯИМ ҳажми бўйича қозоқлардан тахминан 4 баравар, Киши бошига ЯИМ бўйича тахминан 8 баравар орқадамиз.

Ўзбеклар ва Ўзбекистондаги қоғирчоқ ахборот воситалари бу рақамларга эътибор бермасликлари маълум. Аммо, “Ҳаракат” бу хусусдаги фикрини айтгандан кейин шармандаси чиққан “бечора” Шавкат Мирзиё ҳамма айбни жорийдаги Бош вазир Абдулла Арипга қўйишга бошлади. Демак, энди у Абдулла Арипни, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азим каби улоқтиришга ҳаракат қилади.

Эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, ҳамма айб аввал Ислом Каримда бўлгани каби, ҳозир ҳаромий отасининг изидан кетаётган Шавкат Мирзиёнинг ўзидадир. Тангрининг гўёки Ердаги сояси бўлган подишоҳларнинг буйруқларига бўйсунишдан бошқа айблари бўлмаган Рустам Азим ва Абдулла Ариф кабилар қатағон қилинишитга йўқ қўйманг. Буни қилиш жуда осон – ҳаромий Ислом Карим ва унинг малаги Салой Мадамин “кўча чангитиш” деб атаган, аслида улуғ иш бўлган митинглар ўтказинг ва уларни ҳимоя қилинг. “Бирлик” ва унинг жарчиси “Ҳаракат” митингларга чақирса, дарҳол майдонларни тўлатинг, аянчли аҳволимизнинг бош айбдори Шавкат Мирзиёдан жавоб талаб қилинг. Чунки, демократларнинг асосий қуроли – майдонларни тўлатиб адолат талаб қилишдир. Ана шу қурол билан Ўзбекистоннинг энг камида минтақадаги лидерлик ролини тиклашимиз мумкин. Кейин бундан ҳам катта ишлар қиламиз.

Расмда – “Бирлик” 1989 йили уюштирган намойишлардан бирининг қатнашчилари Алишер Навоий кўчасидан кетишмоқда. Қаранг, намойишчиларнинг кўплигига. Ўшанда "Бирлик" ўзбекларни шундай буюк ишларга жалб қилолган эди.