23 December 2017
00:41 - Шавкат Мирзиё Владимир Путиннинг 2018 йилга оид топшириқларини олиш учун Кремлга йўл олади

Маҳаллий ахборот воситалари хабарига кўра, президент Шавкат Мирзиё шу йилнинг 26 декабрь куни Кремлга йўл олади ва МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий саммитида қатнашади.

"МДҲ аъзо мамлакатлари раҳбарларининг Янги йил арафасидаги навбатдаги учрашуви ортда қолаётган йил якунларини сарҳисоб қилиш ва бирлашма доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш имконини бериши баробарида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама этиш учун яхши имконият яратади", дейилади хабарда.

Моҳиятан катта зиндон бўлган, ошкораликнинг уруғи ҳам бўмаган Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситаларининг гаплари кулгидан бошқа нарсага арзимайди. Аслида, МДҲ давлатлари раҳбарлари Россия Президенти Владимир Путиннинг 2018 йилга оид топшириқларини олиш учун Москвага боришади.

Расмда - Шавкат Мирзиё Владимир Путиннинг илк топшириқларини олиш пайти, Самарқанд, 2016 йил.