22 December 2017
19:14 - Шавкат Мирзиё: 2018 йилнинг номи “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” бўлади! “Ҳаракат”: Бу яхшиликка эмас!
2018 йил Ўзбекистонда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилинди. Маҳаллий нашрларга кўра, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиё бугунги селектор мажлисида таъкидлаган.

«Бу масала бўйича кўп ўйладик, кўп маслаҳатлашдик. Йил давомида келган кўплаб мурожаатлар, фикр-мулоҳазалар эътиборга олинди. Иш ўринларини яратмасак одамлар биздан рози бўлмайди, кўп муаммолар бор йўл йўқ, свет, газ йўқ, ногиронлар қанча, ҳаммасини яшириб юрдикку? Ном қўйишда жуда ўйладим, натижа бериши керак, чиройли қилиб кўчага ёзиб қўйиш эмас бу. Мен янги – 2018 йилга юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили , деб ном беришни таклиф этаман. Янги фикр, ғоя, инновация бўлмаса, кейинги кунда юта олмаймиз, ҳар ҳоким буни билиши керак», деди президент.

“Ҳаракат” Агентлиги ўзининг шу йил 10 декабрдаги хабарида Шавкат Мирзиё 2018 йилнинг номини “Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кўп маош оладиган кун келмоқда” деб қўймоқчи эканлигини ўта кинояли ҳазил билан тилга олган эди.

Ҳазилимиз тўғри чиқди, Ислом Каримнинг ҳар йилга ном бериш каби аҳмоқона анъанасини давом этти эттириб, 2018 йилга “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб ном берилиши устидан кулишдан бошқа иложимиз йўқ. Ахир, одамзод яратилганидан бери ўз ҳаёт муҳитини ривожлантириш ва ҳар қандай янгиликларни ҳаётга жорий қилиш билан шуғулланган.

Аслида, 2018 йилга биз таклиф қилган номни бериш ёки, бугунги умидларимизни ўзида акс эттирган “Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш йили” деб эълон қилиш керак эди. Бозор иқтисодиётига ўтмасак, Шавкат Мирзиё берган ном қуруқ гап бўлиб қолаверади.