19 December 2017
21:21 - Прокурор ва мелисалар даромадлари борасида мажбурий декларация тўлдиришади, уларнинг кўпчилиги қамалади
Бош прокуратура расмийси Баҳром Қобил бугун қатор оммавий ахборот восиаларида яқин муддатда милиция ва прокуратура ходимларига даромадлари ҳамда мулклари тўғрисида солиқ декларацияси топшириш мажбурияти юкланиши ҳақида хабар қилди. Унга кўра, коррупцияга қарши давлат дастури ва Ҳаракатлар стратегиясига биноан ишлаб чиқилаётган янги қонунда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг солиқ декларацияси топшириши жорий этилади.

Маҳаллий нашрларга кўра, мазкур қонун қабул қилинса, давлат идоралари раҳбарларининг солиқ декларациялари сир тутилмайди ва матбуотда эълон қилинади. Оддий ходимлар эса қонунда белгиланган умумий тартибда солиқ декларация топширишади.

“Ҳаракат”нинг фикрича, прокурор ва мелисаларнинг расмий даромдлари очиқланса ва улар қандай ҳаёт кечираётганлари билан солиштирилса, уларнинг кўпчилиги устидан жиноий очилади ва асосли равишда қамоққа жўнатилади. Чунки, Ўзбекистонимизда прокурор ва мелисаларнинг кўпчилиги пораҳўрлик эвазига яшаётганлари шундоғам ҳаммага маълум.