19 December 2017
19:18 - Ўзбекистон Россиядан пул юбораётганлар ёрдамида оёқда турибди, Шавкат Мирзиё буни ўйлайдими?

Россия Федерацияси Марказий Банки маълумотига кўра, мамлакатдан Ўзбекистонга бир шу йилнинг 9 ойи давомида пул ўтказмалари ҳажми 2 миллиард 636 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлибди. Солиштириш учун айтамизки, Тожикистонга шу даврда юборилган пул ўтказмалари 1 миллиард 663 миллион, Қирғизистонга юборилганлари эса, қарийиб 1,5 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.

Бу рақамлар кўрсатмоқдаки, бу 3 мамлакат аҳолисининг катта қисми, Тожикистон ва Қирғизистонда жуда катта қисми, Россиядан келаётган пуллар эвазига кун кўрмоқда.

Ўзбекистонга Каримов ҳукмронлик қилган, боз устига, Россия учун Ғарб санкциялари кучга кирмаган йилларда, Россиядан Ўзбекистонга юборилаётган пул миқдори йилга 6-7 милллиардни ташкил қилган, яъни Ўзбекистондек давлатнинг бюджети - ташқаридан келаётган пул билан оёқда тургани. Ҳозир Россиядан келаётган пул камайса ҳам, шубҳасиз, Туркия, АҚШ ва бошқа ривожланган мамлакатлардан келаётган ёрдам кўпаймоқда.

Демак, аҳволимиз ўша-ўша. Мамлакат президентининг иши – Шавкат Мирзиё қилаётганидек – Қорақалпоғистонга бориб деҳқонларга нима экиш тўғрисида кулгили маслаҳатлар бериш эмас, мамлакатнинг асосий муаммоларии ва уларни ҳал этиш устида ўйлаш, ундан олдин ўйлашга бошлаган “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг маслаҳатларини инобатага олишдир. Акс ҳолда, мамлакатимиз қолоқлик ва қашшоқликдан ҳеч қачон чиқолмайди.